Жамият | 03:08 / 14.04.2021
11502
1 дақиқада ўқилади

«Вақф» фонди: Саудия Арабистони совға қилган 50 тонна хурмо муҳтожларга тарқатилмоқда

Саудия Арабистонининг Подшоҳ Салмон номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази Рамазон ойи муносабати билан совға қилган 50 тонна хурмо Ўзбекистон бўйлаб эҳтиёжманд оилаларга улашилмоқда, деб маълум қилди «Вақф» фонди.

Фото: «Вақф» фонди

Фонд ахборотига кўра, мазкур 50 тонна хурмо сотилмайди, балки тўлалигича ҳудудий вакилликлар орқали муҳтож оилаларга тарқатилмоқда.

Аввалига ушбу хурмолар Ўзбекистондаги диний ташкилотлар, масжидлар ва диний таълим муассасаларига хайрия қилиниши режалаштирилган эди. «Вақф» фонди расмийси берган маълумотга кўра, якунда меваларни аҳолининг заиф қатламларига тақдим этишга қарор қилинган.

Хабар қилинишича, хурмолар етим, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган каби инсонлар яшовчи оилаларга улашилмоқда.

Мавзуга оид