Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда автомобил харид қилишдан кўра унга давлат рақам белгисини олиш қийинлашди
Қашқадарё вилоятида харид қилинган автомобилларга давлат рақамини расмийлаштириш асоссиз кечиктирилиб, фуқароларга тайинли изоҳ берилмаётгани ҳақида Kun.uz’га хабар қилинди.
Хусусан, Шаҳрисабз туманида жойлашган ички ишлар бошқармасига қарашли 1-ТРИБ автомобил харид қилган фуқароларга белгиланган ўн кун муддат ўтиб кетгандан сўнг ҳам давлат рақамларини тарқатмаяпти.

Масалан, Яккабоғ туманида яшовчи Набижон Салимов харид қилган машинасига жорий йилнинг 8 июл куни давлат рақами олиш учун ариза берган. Салимовга ўша куни давлат рақами учун тўлов қилдирилган. Бироқ орадан икки ҳафта ўтяптики, у автомобили учун давлат рақами ололмаяпти.
“Тирикчилигимиз машина ортидан. Аллақачон машинани рақамсиз бошқариш ҳуқуқини берувчи ўн кунлик муддат ўтиб бўлди. Бироқ қайта-қайта мурожаат қилишимизга қарамай, муаммомиз ҳал бўлмаяпти. Бир кун-икки кун кутсак ҳам майли эди. Телефон қиламиз, ҳали рақам келмади, дейишади, баъзан тайинли жавоб ҳам беришмайди. Ёки рақамлар етиб келгунча шахсий машинамиздан вақтинча фойдаланишга рухсат беришса ҳам бўладику. Биз ҳозир рақамсиз машина бошқарсак қоида бузган бўламиз, бироқ масъул ходимлар қонуний талабимизни бажармаса ҳам уларга биров чора кўрмайди”, – деди Набижон Салимов.
Салимов енгил машинани бозордан сотиб олганини айтмоқда. Бироқ автомобилни салондан харид қилганларда ҳам аҳвол шу, давлат рақамлари тарқатилмаяпти.
Яккабоғлик яна бир фуқаро Алишер Хўжаев ҳам жорий йилнинг 9 июл куни давлат рақами олиш учун ИИБ ЙҲХБ 1-ТРИБга ариза берган. У машинасини салондан харид қилганини айтмоқда. “Қизиғи, автомобилнинг ўзини харид қилишдан кўра унга рақам олиш бизга анча қийин бўляпти”, – деди у.
Ушбу ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати бошлиғи Мансур Эгамбердиев билан телефон орқали боғландик. Эгамбердиев бу муаммо “Ўзавтомото белги” ДУК давлат рақам белгиларини ишлаб чиқариш заводида техник-профилактик ишлар олиб борилаётганлиги сабабли юзага келаётганини билдирди. Ахборот хизматига кўра, техник-профилактик ишлар якунига етказилиши охирлашган, тез кунларда ҳудудий ЙҲХБга давлат рақам белгилари етказиб берилади. Расмийлаштириш муддати ўтказиб юборилгани учун жарима ундириладими йўқми бунга аниқлик киритилмади.
Мурожаатчиларнинг Kun.uz’га қўшимча қилишича, ЙҲХБ ходимлари аукцион орқали қўйилган давлат рақамларини харид қилишда ҳеч қандай муаммо йўқлигини билдирган. Бироқ айнан қўшимча тўлов талаб қилинмайдиган машина рақамлари етказиб берилмаяпти. Шунингдек, уларга вақтинча бўлсада машина бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ҳам тақдим қилинмаяпти.
Мавзуга оид
00:10 / 05.10.2025
“Олтин” авторақамлар даври ва АЭС биқинидаги “сифатли ҳаёт” ваъдаси — ҳафта дайжести
20:31 / 08.09.2025
Чиройли авторақамларни аукцион орқали сотиш амалиёти бекор қилинади
12:46 / 31.07.2025
Олти ойда аукционда сотилган энг қиммат авторақам баҳоси маълум бўлди
09:15 / 15.06.2025