Жаҳон | 15:35 / 17.08.2019
94729
1 дақиқада ўқилади

Петербургда Ўзбекистон ва Озарбойжон фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув юз берди

Фото: ВКонтакте / spb_today

Санкт-Петербургдаги бозорда травматик қурол ишлатиш ҳолати кузатилган оммавий муштлашув юз берди, уч иштирокчи жароҳат олди. Бу ҳақда ТАСС Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар бермоқда.

Агентлик маълумотига кўра, жабрланганлар касалхонага олиб кетилган. Таъкидланишича, савдо жойи учун келиб чиққан баҳс можарога сабаб бўлган.

«Свободная пресса» хабарига кўра, муштлашувда умумий сони камида саккиз кишидан иборат бўлган Ўзбекистон ва Озарбойжон фуқаролари иштирок этган.

Полициядан маълум қилишларича, можаро давомида травматик қурол ишлатилган. «Фонтанка»нинг ёзишича, жанжал иштирокчиларидан бири рақибларига бита билан ҳужум қилган.

Фото: ВКонтакте / spb_today

Полиция воқеа юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Мавзуга оид