Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратурада Халқаро прокурорлар ассоциацияси президенти билан учрашув бўлиб ўтди
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси раҳбариятининг Халқаро прокурорлар ассоциациясининг (ХПА) президенти Г. Ярош бошчилигидаги делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.
Г. Ярош Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан ҳамкорлик ўрнатишга катта ишонч билдирди. Учрашув давомида ХПА Президенти иштирокчиларни ХПАнинг фаолияти, унинг асосий йўналишлари ва вазифалари билан таништирди.
Хусусан, қайд этилганидек, ассоциация атиги 23 йил аввал ташкил топганига қарамасдан, ҳозирги кунда ХПАга 180 та давлат аъзо бўлиб, у дунёнинг кўп мамлакатлари прокуратура органлари орасида профессионал алоқаларни ўрнатиш учун муҳим платформа ҳисобланади. Шунингдек, Г. Ярош Ўзбекистон прокурорларини 2019 йилда Минск (Беларусь) шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган минтақавий конференцияга таклиф қилди.
Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон ХПАга аъзо бўлиши учун томонлар амалга оширилиши лозим бўлган давлат ички процедураларини йўлга қўйиш ҳамда бошқа аъзо давлатлар прокуратуралари билан Ўзбекистон учун манфаатли бўлган алоқаларни ўрнатишда ХПА томонидан ёрдам берилишига оғзаки келишиб олдилар.
Мавзуга оид
15:49 / 23.04.2021
«Текширувчи ҳам, текширилувчи ҳам битта тузилмада» — Ниғматилла Йўлдошев инспекциялар мустақил эмаслиги ҳақида
14:18 / 23.04.2021
2020 йилда 106 минг гектар ер ҳокимликлар томонидан ноқонуний ажратилган – Бош прокуратура
23:28 / 17.07.2020
БМТ махсус маърузачисининг Ўзбекистон прокуратураси ҳақидаги хулосалари эълон қилинди
08:27 / 30.06.2020