Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов вафот этди
Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Бобомурод Ҳамдамов 1940 йил Туркманистоннинг Чоржўй шаҳрида туғилган. Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти. Ўзбек санъатининг классик ҳофизи ва устози, «Дўстлик» ордени соҳиби.
Бобомурод Ҳамдамов асосан 4 тилда: ўзбек, туркман, тожик ва ҳинд тилида халқ қўшиқларини ижро этган. Ўрта мактабни тугатгандан кейин кўтарма кранчилар тайёрлайдиган қисқа курсни битириб, қурилишга ишга кирган. Аммо қўшиқ айтишни яхши кўргани учун дастлаб ҳиндча қўшиқлар айтган, Комилжон Отаниёзовнинг Тошвоуздаги ансамблида ишлаган.
Бобомурод Ҳамдамов ўзбек миллий қўшиқчилик санъатининг ривожланишида салмоқли ҳисса қўшиб, бир нечта ўлмас асарлар яратди ва томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Айниқса унинг «Султон Жалолиддин», «Ким экан», «Девона», «Галдиму», «Қўрқдим» каби қўшиқлари кенг оммалашиб, халқ қалбида муносиб ўрин эгаллади.
Бобомурод Ҳамдамов буюк ҳофиз Комилжон Отаниёзовнинг муносиб издоши эди. Унинг қўшиқлари ва ижоди ўзбек санъатининг «олтин фонди» га киритилган.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Work and travel» дастурларида иштирок этувчи талабалар учун ссуда ажратилади
Ўзбекистон | 17:00
-
Тошкентда хавфли рецидивист одамларни қарийб 20 млрд сўмга чув туширди
Жамият | 16:57
-
1972 йили Венерага учирилган зонд яқин кунларда Ерга қулайди
Жаҳон | 16:48
-
Сирдарёда 28 нафар болани олиб кетаётган Damas ҳайдовчисига чора кўрилди
Жамият | 16:46