Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Golden House'дан Mirabad Avenue лойиҳаси: Ўзбекистондаги премиум классдаги йирик турар жой мажмуаси
Mirabad Avenue – Golden House компаниясининг ноёб резиденцияси бўлиб, у кўчани тўлиқ эгаллайдиган, премиум сегментдаги йирик турар жой мажмуаси бўлиши кутиляпти.
Жойлашган ўрни
Mirabad Avenue резиденцияси Миробод кўчаси бўйлаб жойлашган. Мажмуа ҳудуди 6 гектарни эгаллаган. Унда 8та тўққиз қаватли бинолар, ён томонда олтита 12 ва 8 қаватли блоклар мавжуд. Мажмуа томида шахсий террасаларга эга хонадонлар бор.
Машинасиз ҳовлилар
Golden House биринчилардан бўлиб Mirabad Avenue учун “машинасиз ҳовли” концепциясини ишлаб чиқди. Ҳар бир блокнинг ичида турли ёшдаги болалар учун ёпиқ, хавфсиз ҳовлилар ва мажмуа аҳолиси учун сайр қилиш жойлари мавжуд. Ҳовли платформаси баландлиги 4 метрни ташкил этади, бу эса ҳудудни чиқинди газлар, кўча шовқинларидан ҳимоя қилади. Ландшафт дизайни ва ўсимликларни экиш стратегиясига алоҳида эътибор қаратилган.

Апартаментлар
Хонадонларнинг ўйлаб ишланган режаси ва Mitsubishi Electric компаниясининг VRF энергосамарадор совутиш тизими “ақлли уй” тизими билан тўлдирилган.Ҳар бир хонада бошқарув панели мавжуд, унга совутиш ва иситиш тизими конвекторлари уланган. Ҳар бир одам кейинчалик ёритиш, иссиқ пол, пардаларни очишни бошқариш ва бошқаларни улаб, тизимни ўзига мослаштириши мумкин.
Golden House компанияси апартаменти бўлажак эгаларини 3,3 метрлик баланд шифтлар, шунингдек, 2,5 метрлик деразалар мамнун этади.
Мажмуадаги энг юқори биноларнинг 11 ва 12-қаватларида премиум классдаги пентхауслар жойлашган. Харидорларга 260 ва 345 м² майдонга эга апартаментлар таклиф этилади. Шахсий ювиниш хоналарига эга кенг хоналардан ташқари икки қаватли пентхаусларда шахсий лифтлар бўлиши ҳам кўзда тутилган.

Терраса
Мажмуанинг ҳар бир блокида 170 дан 260 м² майдонга эга 4тадан 6тагача террасалар мавжуд. Улар Италияда ишлаб чиқарилган тахта плиталари билан таъмирланиб, тайёр ҳолда топширилади. Бу тўққизинчи қаватдаги апартамент эгалари учун эксклюзив таклиф. Шумтол дарахтидан ишланган, термик қайта ишловдан ўтган пол тахталари чидамли ва экологик тоза. Шу билан бирга, улар учун ёғингарчилик ёки ҳарорат ўзгариши ҳам қўрқинчли эмас.
Террасаларда ёзги ошхоналар учун хоналар, ThyssenKrupp немис компаниясининг хонадонлар ичидаги лифтлар учун шахталар ва барча зарурий алоқа симлари мавжуд. Ўйин ҳудуди, уй кинотеатри ва бар ҳудудлари учун жойлар тайёрланган.

Автотураргоҳ
Golden House мажмуасининг пастки қаватдаги платформасини 1 600 дан ортиқ жой бўлган икки қаватли автотураргоҳ эгаллаган. Автотураргоҳ тизимининг ўзига хослиги шундаки, ҳар бир хонадонга бу ерда шахсий автомобил ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда 2тадан алоҳида тўхташ жойлари ажратилган.

Ташқи кўриниши
Mirabad Avenue биноларининг ташқи қисми GRC панеллари (Glass Reinforcement Concrete — стеклофибробетон) ва Schüco компаниясининг панорамали ойна тизимларидан иборат. Ушбу материаллар иқлим ҳамда атмосфера таъсирларига бардошлилиги билан ажралиб туради. Фасаднинг эстетик компоненти Ўзбекистондаги биринчи интерактив ёритиш тизимларини ўз ичига олади.

Сервис
Mirabad Avenue премиум классдаги резиденциясида барча жамоат жойларининг тозалиги MMG бошқарув компанияси томонидан назорат қилинади. Кенг, қулай қабулхонада турар жой аҳолиси ва меҳмонларни консьерж кутиб олади. У исталган дақиқада автомобилни етказиб беришдан тортиб, хизмат кўрсатувчи ходимни чақиришгача – барча маиший масалаларда малакали ёрдам бера олади.
Шопинг авеню
Golden House компанияси Mirabad Avenue лойиҳаси билан ҳамкорлик қилиш учун ҳамкорларни синчковлик билан танлайди. Podium Italia ва FCN Group каби йирик ритейлерлар учун мўлжалланган савдо дўконлари мажмуа бўйлаб 450 метрлик савдо кўчасида жойлашади. Шопинг авенюда ресторан, қаҳвахона ва Швейцария соатлари, заргарлик буюмлари ва етакчи дунё брендлари аксессуарлари дистрибьютори Geneve бутики ҳам жойлашади.
Мурожаат учун телефон: +998 78 777 77 78
Манзил: Тошкент, Миробод кўчаси, Mirabad Avenue резиденцияси, D блоки.
Telegram ChatBot: @mirabad_avenue_bot
Telegram канал: t.me/mirabad_avenue
Instagram: instagram.com/mirabad_avenue
Facebook: fb.com/mirabad.avenue
Сайт: mirabad.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
10:53 / 31.10.2025
Рақобат қўмитаси Golden House’ни огоҳлантирди
09:48 / 15.08.2025
Ўзбекистон Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан — 34% гача чегирмалар!
19:00 / 12.06.2025
Golden House’дан янги уй орзуларингиз сари дадил қадам!
15:10 / 04.06.2025