Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада коронавирусга чалинган беморлардан бири вафот этди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тўртинчи ўлим ҳолати қайд этилганини маълум қилди.
«Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшаган, Умра сафарида бўлиб қайтган 59 ёшли фуқаро Н.да жорий йил 25 март куни коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. Бемор (аёл) шу йили 31 март куни сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Беморда ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, гипертония 3-босқич, артериал гипертензия 3-даража, хавф ўта юқори бўлганлиги сабабли касаллик оғир кечиб, у 12 кун давомида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган.
Даволаниш даврида тиббиёт фанлари доктори, профессор А.Хаджибаев раҳбарлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош пульмонологи, профессор И.Ливерко, етакчи реаниматологлар Д.Собиров ва Х.Сатторов иштирокида бир неча бор видеоалоқа орқали керакли тавсиялар бериб борилган. Бундан ташқари, даволаш стандартларига мувофиқ, вирусга қарши, антибактериал, инфузион, муколитик, симптоматик ва респиратор терапия муолажалари ҳам олиб борилган.
Аммо жорий йил 11 апрель куни кечки пайт беморнинг аҳволи кескин ёмонлаша бошлаган. Унга қатор соҳа мутахассислари томонидан ўтказилган шошилинч реанимацион муолажалар кўрсатилган. Лекин стандарт асосида олиб борилган чора-тадбирларга қарамасдан бемор Н.да ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги ҳамда ўпка-юрак етишмовчилиги натижасида биологик ўлим қайд этилди», дейилади вазирлик хабарида.
Kun.uz таҳририяти марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 11 апрель куни 98тага ошиб, жами 767тага етди. Улардан 42 нафари соғайган, жами 4 киши вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда коронавируснинг дастлабки қурбони 27 март куни қайд этилган – 72 ёшли наманганлик аёл унда вирус аниқланганининг эртасига юрак ҳуружидан вафот этганди. Шундан сўнг Тошкент ва Чирчиқ шаҳарларида яшаб, шифокорга кеч мурожаат қилгани айтилган 39-40 ёшли эркаклар ҳам коронавирус оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
7 апрель куни берилган маълумотга кўра, жаҳоннинг 9 мамлакатида Ўзбекистоннинг камида 23 нафар фуқаросига COVID-19 ташхиси қўйилган, улардан уч нафари вафот этган. 10 апрель куни Қозоғистонда икки ўзбекистонлик вирусни юқтириб олгани хабар қилинди, улар узоқ масофага қатновчи юк машиналари ҳайдовчилари экани айтилмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 11.12.2025
Инсон органлари савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳга ҳукм ўқилди
08:22 / 05.12.2025
Фарғона ва Наманганда ер учун пора олган ҳоким ёрдамчилари ушланди
14:10 / 02.12.2025
“Сув сепиш билан иш битмайди” – Фарғона ҳавоси ҳамон ўта зарарли бўлиб қолмоқда
21:34 / 30.11.2025