16:32 / 17.03.2017
12327

Гулистонда Муҳаммад Исмоил ижодига бағишланган тадбир ўтказилди

16 март куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида жойлашган “Ёшлар маркази” саройида шоир Муҳаммад Исмоил ижодига бағишланган бадиий кеча бўлиб ўтди. 

Кечани вилоят хокимининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Отабек Абдуғаниев очиб берди. Филология фанлари доктори, профессор Равшан Маҳмудов Муҳаммад Исмоил ижодидаги ватанпарварлик, халқчиллик, она Ватанга меҳру-муҳаббат  юксак эканлиги ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. 

Шунингдек, мазкур тадбирда Давлат мукофоти совриндори, Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон, Ўзбекистон ва Туркманистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Аҳмаджон Отажонов, хонанда Каримбой Раҳмонов,  “Шуҳрат” медали совриндори Ботиржон Эргашев, шоир Шарофиддин Болтабоев, таниқли хонанда Алимардон Омонтурдиев иштирок этишди. Муҳаммад Исмоил тадбир иштирокчиларига ўзининг янги нашрдан чиққан “Менга сўз беринг” дея номланган  китобини совға сифатида улашди.

 

Top