Ўзбекистон | 10:25 / 10.05.2024
19716
1 дақиқада ўқилади

Сирдарё ҳокими президент топшириғига кўра уруш қатнашчисига уй совға қилди

101 ёшли Ўскан Ҳожиманов айни пайтда даволанаётгани боис, хонадон унинг келини ва набираларига топширилди. Ҳоким госпиталда ҳам бўлиб, отахонни табриклади, янги хонадон ҳужжатлари ва калитини берди.

Фото: Видеодан кадр

Ўзбекистон президенти жорий йилнинг 8 май куни Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олганди.

Давлат раҳбари ташриф чоғида Сирдарё вилояти Боёвут туманидан бўлган 101 ёшли Ўскан Ҳожиманов билан суҳбатлашиб, унинг илтимосига биноан отахонга уй совға қилмоқчилиги маълум бўлганди.

Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев президент топшириғидан сўнг, Ўскан Ҳожимановга уй совға қилди.

101 ёшли отахон айни пайтда даволанаётгани боис, хонадон унинг келини ва набираларига топширилди. Шунингдек, ҳоким госпиталда ҳам бўлиб, отахонни табриклади, янги хонадон ҳужжатлари ва калитини берди.

Мавзуга оид