Бу йил Амударё ва Сирдарёда сув ҳажми яхши бўлиши кутилмоқда – сув хўжалиги вазири
Ёғингарчиликлар кўп бўлгани сабабли Сирдарёда 85-90 фоиз, Амударёда 90-95 фоизгача сув бўлиши башорат қилинмоқда.

Сирдарё
Бу йил Амударё ва Сирдарёда сув ҳажми яхши бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев парламент эшитувида гапирди.
Қайд қилинишича, парламент қуйи палатаси депутати Муқаддас Тиркашева сув хўжалиги вазиридан асосий дарёларга сув келиш прогнозлари билан қизиққан.
«Марказий Осиё давлатлари билан ҳар йили сув лимитлари келишилади. Бугунги кунда сайловчилар билан учрашганимизда сув танқислиги ҳақида кўп мурожаат қилишади. Қўштепа канали қурилишининг Амударё сувига таъсири бўлаяптими, деган хавотирлар билдирилади. Умуман олганда, Амударё, Сирдарё, Зарафшон дарёларида сув келиш прогнозлари аввалги йилларга нисбатан неча фоизни ташкил қилмоқда? Иқтисодиёт тармоқларини кафолатли сув таъминоти билан таъминлаш борасида қандай чоралар кўрилмоқда?», деб сўради Тиркашева.
Бунга жавобан Шавкат Ҳамроев шундай деди:
«Дарҳақиқат, 5 та давлат сув лимитларини ўзаро келишади. Охирги йиғилишимиз Чимкентда бўлиб ўтди. Унда сув ҳавзаларидаги сув ҳолати муҳокама қилинди. Бу йилги ёғингарчиликлар натижасида Амударё ва Сирдарё дарёларида сув ҳажми яхши бўлиши башорат қилиняпти. Ҳозирги ҳолатда ўтган йилги даража кутиляпти. Кўп йиллик меъёрларга нисбатан эса Сирдарёда 85-90 фоиз, Амударёда 90-95 фоизгача сув бўлиши башорат қилинмоқда. Бугунги кунда сув омборларимизда ўтган йилга нисбатан 1,5 миллиард куб ортиқча сув захираси яратилган».
Шунингдек, вазир сўнгги йиллардаги очиқлик сиёсати натижасида қўшни давлатлар билан кўп масалаларда, жумладан, сув масаласида ҳам яқин ҳамкорликда ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.
«Сув бизни душман қилиб эмас, дўст қилиб, манфаатли ҳамкорлик қилишга, Худонинг берган неъматидан самарали фойдаланишга ундайди», деди Ҳамроев.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда Беларус давлат университети филиали очилади
Ўзбекистон | 11:35
-
Йирик ҳисоб рецепти. Артета Анчелоттини қандай доғда қолдирди?
Спорт | 11:29
-
Тошкентда бўлиб ўтаётган Парламентлараро иттифоқ тадбирида Замбия вакили вафот этди
Ўзбекистон | 10:54
-
10 апрелда Истанбулда Россия ва АҚШ вакилларининг учрашуви бўлиб ўтади
Жаҳон | 10:48
Мавзуга оид

13:18 / 02.04.2025
Сирдарёда ағдарилган юк машинасида қолиб кетган ҳайдовчи қутқарилди

15:08 / 31.03.2025
Сирдарёда Siemens иштирокида "яшил" логистика маркази ташкил этилиши мумкин

11:59 / 24.03.2025
«Толибон»нинг ҳам Амударёдан сув олишга ҳаққи бор – сув хўжалиги вазири

21:24 / 19.03.2025