17:47 / 13.02.2024
11294

ОКМК январ ойида 31,1 млн долларлик маҳсулотларни экспорт қилди

Бугунги кунда комбинат маҳсулотларига жаҳон бозорида талаб юқори.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспорти борасида 2024 йилнинг дастлабки ойида белгиланган прогнозлар тўлиқ бажарилиши таъминланди. 

Жумладан, 2024 йилнинг январ ойида 31,1 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Январ ойида 24,0 минг тонна мис маҳсулотлари, 964,0 тонна рух метали, 72,0 тонна молибден маҳсулотлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар хорижлик истеъмолчиларга юборилди.

Айтиш жоизки, комбинат маҳсулотлари 20 дан ортиқ давлатларга экспорт қилинмоқда. Йилдан йил маҳсулотлар экспорт географияси кенгаймокда. Жумладан, 2023 йилда мис катанкаси ва мис купороси экспортида янги бозорлар – Америка Қўшма Штатлари, Мексика ва Финляндия каби давлатлар ўзлаштирилди.

Top