Ўзбекистон | 13:00 / 23.08.2022
11783
2 дақиқада ўқилади

“Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ махсус мақсадли йўловчи вагон ва йўловчи вагон турларини кенгайтирмоқда

Фото: Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи

“Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ йўловчи вагонларини экспорт қилиш бўйича ҳамкорлар географиясини кенгайтириш юзасидан мунтазам равишда иш олиб бормоқда.

Жорий йил май ойида компания махсус контингентни ташишга мўлжалланган 8 та вагон тайёрлаб бериш бўйича “Вагонсервис” АЖ (Қозоғистон Республикаси) томонидан эълон қилинган тендерда иштирок этиб, ғалаба қозонди.

Бундан ташқари, 2022 йил бошида завод томонидан узоқ шимолдаги Ямало–Ненецк темир йўлида эксплуатация қилинадиган, махсус мўлжалланган 6 дона йўловчи вагонлари тайёрланди ва Россиянинг “Газпромтранс” МЧЖга етказиб берилди.

2017 йилдан буён завод ўзи ишлаб чиқарган йўловчи вагонларини экспортга чиқара бошлаган ва бугунги кунга қадар ўз маҳсулотларини Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерациясида реализация қилиш бўйича ҳамкорликни давом эттириб келмоқда.

Ўтган вақт давомида завод томонидан экспортга умумий қиймати 22 миллион АҚШ долларига тенг 40 дан зиёд турли типдаги йўловчи вагонлари экспортини амалга оширди.

“Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ Матбуот хизмати

Мавзуга оид