Ўзбекистон | 02:52 / 31.10.2018
5531
2 дақиқада ўқилади

“Ўзбекистон республика товар хомашё биржаси” АЖнинг устав фондидаги давлат улуши сотилади

Ўзбекистон Республикаси президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси икки ой муддатда:

  • Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда республиканинг барча ҳудудларида семинарлар ўтказсин ва хўжалик юритувчи субъектларга биржа ва улгуржи савдо фаолиятини ташкил этиш бўйича зарур амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш;
  • манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда “Ўзбекистон республика товар хомашё биржаси” АЖнинг устав фондидаги давлат улушини сотиш бўйича “Тошкент” республика фонд биржасида бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифлар ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш вазифасини олди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси эса бир ой муддатда МДҲга аъзо давлатларнинг монополияга қарши келишилган сиёсатини амалга ошириш тўғрисидаги Шартномани белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритади.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид