Ўзбекистон | 17:00 / 15.10.2025
750
4 дақиқада ўқилади

Big Media Day 2025: ғоялар, брендлар ва медиа бозор келажаги учрашадиган жой

24 октябр куни Interсontinental Tashkent меҳмонхонасида Ledokol Group реклама ҳолдинги томонидан ташкил этилган Big Media Day 2025 конференцияси бўлиб ўтади. Бу маркетинг, digital, реклама ва PR соҳасидаги мутахассислар учун йилнинг асосий воқеаларидан бири ҳисобланади.

Фото: Big Media Day 2025

Конференциянинг асосий мавзуси — "Медиа ва маркетинг: бугун ва эртага”. Иштирокчилар Ўзбекистон медиа бозори қандай ўзгариб бораётгани, қайси трендлар аудитория хулқ-атворини шакллантираётгани ва брендларнинг бугунги кунда самарали бўлишига қайси воситалар ёрдам бераётганини муҳокама қилади.

Кучли спикерлар таркиби

Конференция мавзулари обрўни бошқариш, блогерлар билан ишлаш, миллий маркетингни қуриш, онлайн ва офлайн воситалар мувозанатини ўз ичига олади. Big Media Day турли соҳалар — FMCG ва фармацевтика, fintech, телеком, чакана савдо, кўчмас мулк ва суперэпплар мутахассислари учун фойдали бўлади.

Реал бизнес-чақирувлар ҳамда ечимлар диққат марказида: брендлар янги истеъмолчилик паттернларига қандай мослашиши, аудитория билан мулоқот ўрнатиши, танилиш, конверция ва содиқликни ошириши, шунингдек, стратегия орқали сотувни кенгайтириши.

Ҳар бир иштирокчи маҳсулот ва дистрибуция билан ишлашдан тортиб, креатив, маълумотлар ва digital-экотизимларгача бўлган ўз соҳасига тегишли кейслар ҳамда инсайтларни топа олади.

Спикерлар орасида халқаро компаниялар, етакчи агентликлар ва йирик брендлар вакиллари бор:

●    Дмитрий Дрокин, NielsenIQ (Марказий Осиё);

●    Татьяна Соколова, STADA;

●    Владимир Коровин, OMD OM Group;

●    Рустам Шакирзянов, Yandex Ads;

●    Ян Своявола, Reason to Believe / Assalom Estate;

●    Тимур Абдулин ва Жасур Поълатов, Index нуфуз агентлиги раҳбари ва PR-директори;

●    шунингдек, кенг таркибда Ledokol Group жамоаси.

Конференциянинг махсус меҳмони — YoCo.digital, собиқ Mail.ru Group бош директори Семён Боярский бўлиб, у "Блогерлар билан натижага олиб келадиган реклама кампаниясини қандай бошлаш керак?" мавзусида маъруза қилади.

Иштирокчиларни нималар кутмоқда?

Конференция бир нечта сессия залларида бўлиб ўтади, унда тематик панеллар, кейс-стади, муҳокамалар ва networking режалаштирилган. Иштирокчилар норасмий муҳитда тажриба алмашишлари, экспертларга саволлар беришлари ва ҳақиқий бизнес сценарийларини муҳокама қилишлари мумкин бўлади.

Ташкилотчи ва мақсад

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, Big Media Day экспертлар медиабозор ва маркетинг ривожланишини муҳокама қилишлари, умуман олганда, амалий кейслар билан ўзаро алмашишлари мумкин бўлган платформага айланади.

"Бизнинг мақсадимиз — экспертлар ва брендларни бирлаштириб, биргаликда Ўзбекистоннинг барқарор ва истиқболли медиа бозорини шакллантириш ҳамда ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишдан иборатдир.

Биз дастур медиа кун тартибидан ташқарига чиқишини истаймиз: маркетологлар нафақат реклама, балки истеъмолчи, маҳсулот, дистрибуция ва маркетинг ҳамда PRʼнинг бошқа муҳим жиҳатлари ҳақидаги ҳисоботларни эшитишлари керак", - деди Ledokol Group раҳбари Дилшод Музаффаров.

Қандай иштирок этиш мумкин

Big Media Day 2025 конференцияси маркетологлар ва бренд-менежерлар, digital ва PR-мутахассислар ҳамда коммуникациялар билан ишловчилар учун фойдали бўлади.

Жойлар сони чекланган. Иштирок этиш — пулли. Қўшилиш учун bigmediaday.uz сайтида ариза қолдириш керак. Рўйхатдан ўтгандан сўнг, иштирокни тасдиқлаш ва чиптани расмийлаштириш учун ташкилотчилар жамоаси сиз билан боғланади.

Сайтда, шунингдек, конференция дастури, спикерлар ва ҳамкорлар рўйхати ҳам эълон қилинган.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin