Хитой ўзининг ядровий салоҳиятини бошқа давлатлардан тезроқ кенгайтирмоқда — SIPRI
Жаҳондаги атом арсеналларини тадқиқ этиш натижаларига кўра, Хитой бошқа ядровий давлатларга нисбатан ўзининг ядро каллаклари захирасини тезроқ кўпайтираётгани маълум бўлди. Чунки ХХР раиси Си Жинпинг ўз қуролли кучларини модернизация қилмоқда.
Ўтган йилнинг бошида Хитойда 410 та ядро каллаги бўлган бўлса, 12 ой ичида уларнинг сони 500 тага етган, дейилади Стокҳолм тинчлик муаммоларини тадқиқ қилиш халқаро институти (SIRPI) ҳисоботида.
SIPRI ҳисоботига кўра, сўнгги йил ичида ядровий қуролга эга тўққиз давлат — АҚШ, Россия, Буюк Британия, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, КХДР ва Исроил ўзларининг ядровий арсеналларини модернизация қилишган ҳамда ядровий зарядни ташиш қобилиятига тизимларни янгилаш ва янги ядроий қуролларни ишлаб чиқариш билан шуғулланишган.
Россия ва АҚШ биргаликда жаҳондаги ядровий қуролларнинг 90 фоизига эгалик қилишади ва уларнинг захираси 2023 йил давомида нисбатан барқарор қолган. SIPRI ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йил бошига келиб, Россия аввалги йилга нисбатан 36 та жанговар каллакни камроқ ишлаб чиқарган. Тадқиқот муаллифларининг ёдга солишича, 2023 йилда Россия ҳокимияти ядровий қуролни Беларусга жойлаштиришни эълон қилишган, бироқ «жанговар каллакларнинг жойлаштирилгани фактининг ишонарли исботлари йўқ»лигини қайд этишган.
Хитой ўзининг ядровий кучларини сезиларли даражада ошириб олган — 2023 йил бошидаги 410 та каллакдан 2024 йил январида 500 та каллаккача, дейилади ҳисоботда. Таҳлилчиларнинг кутилмасига кўра, Хитой арсенали ўсишда давом этади. 2030 йилга бориб Хитойда «Россия ва АҚШда бўлгани сингари қитъалараро баллистик ракеталар бўлади», бироқ ядровий каллаклар сони Москва ва Вашингтонникидан барибир камроқ бўлади.
«Хитой ўзининг ядровий қудратини бошқа давлатлардан кўра тезроқ ўстирмоқда. Лекин ядровий қуролга эга деярли ҳар бир давлатда ядровий кучларни ўстириш бўйича ё режалар бор ёки сезиларли ҳаракатлар олиб борилмоқда», — SIPRI’нинг оммавий қирғин қуроли бўйича дастури катта илмий ходими Ҳанс Кристенсен. Ҳисоботда қайд этилишича, Хитой илк марта унчалик кўп бўлмаган каллакларни ўз ракеталарига ўрнатиб, уларни жанговар навбатчиликка қўйган.
Ҳисоботдан кўринишича, 2024 йил бошига келиб ядроаий давлатлар 12 минг 121 та ядровий каллакларга эгалик қилишган, уларнинг 9 минг 585 таси омборларда сақланмоқда ва потенциал фойдаланиш учун яроқли ҳолда.
SIRPI’нинг хулоса қилишича, 2023 йилда ядровий қуроллар устидан назорат соҳасидаги дипломатия «янада жиддий муваффақиятсизликларга дучор бўлган». Хусусан, Россия Стратегик ҳужумкор қурол-яроғлар тўғрисидаги шартномада иштирок этишини тўхтатишини эълон қилган.
«Биз ядровий қурол халқаро муносабатларда бунчалик муҳим рол ўйнашини совуқ уруш давридан буён кўрмаган эдик. Ядровий қуролга эга йирик беш давлат раҳбарлари «ядровий урушда ғолиблар бўлмайди, шунинг учун у бошланмаслиги керак», дея биргаликда баёнот берганидан бор-йўғи икки йил ўтганига ишониш қийин», — деган SIPRI’нинг оммавий қирғин қуроли бўйича дастури директори Уилфред Ван.
Мавзуга оид
23:34 / 19.11.2024
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди
22:10 / 19.11.2024
Хитой космик станциясида тажрибадан ўтган зайтун данаклари Ерда униб чиқди
19:03 / 19.11.2024
Ҳонгконгда 2019 йилги норозилик намойишларининг 45 нафар етакчисига ҳукм ўқилди
18:56 / 19.11.2024