Ўзбекистон | 16:33 / 14.11.2020
11605
2 дақиқада ўқилади

Сўровнома: Шаҳрихон ва Улуғнор туманлари аҳолиси маҳаллий раҳбарлар фаолиятини қандай баҳолади?

Kun.uz вакиллари Андижон вилояти туманлари маҳаллий ҳокимияти органлари раҳбарларининг халқ орасига қай даража кириб боргани, аҳоли вакилларининг уларга муносабатини ўрганиш мақсадида «Туманингиз раҳбарлари фаолиятига қандай баҳо берасиз?» ижтимоий сўровини ўтказди.

Илк ижтимоий сўров Шаҳрихон туманида ўтказилди. Унда туман ҳокими Ҳикматулло Дадахоновни туман аҳолиси қанчалик таниши, олиб бораётган ишларига фуқаролар муносабати ўрганилди.

Маълумот учун, Ҳикматулло Дадахонов Шаҳрихонга 2017 йилдан буён раҳбарлик қилмоқда.

Аҳоли вакиллари қуйидаги саволларга жавоб беришди:

  • Суратдаги инсонни танийсизми? Ҳа бўлса, исми-фамилиясини биласизми?
  • Сўнгги йилларда туманда кўп соҳаларда ўсиш кузатиляптими ёки пасайиш?
  • Агар ҳокимлар юқоридан тайинланмай, аҳоли овози билан сайланадиган бўлса, номзодлар орасидан айни пайтдаги ҳокимни сайлаган бўлармидингиз?
  • Туманнинг ечимини кутиб турган энг долзарб муаммолари қайсилар?

Фуқароларнинг жавоблари билан видеолавҳа орқали танишишингиз мумкин.

Навбатдаги манзилимиз вилоятнинг Улуғнор тумани бўлди. Бу ерда ҳам қарийб уч йилдан буён ҳоким ўзгармай келмоқда: Дониёрбек Махсудов 2017 йилнинг 12 декабрида Улуғнорга раҳбар этиб тайинланганди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур ижтимоий сўров қайси амалдор қанчалик таниқли бўлиши баробарида унинг ўз ҳудудида олиб бораётган ишлари қониқарли ёки қониқарсиз экани ёхуд аҳоли вакилларининг сиёсий-ижтимоий билимини баҳолашдан йироқ. Сўров ўтказишдан бундай мақсад кўзланмаган.

Элмурод Эрматов,
Аҳрорбек Ёқубжонов.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид