Ўзбекистон | 15:29 / 18.02.2020
23456
1 дақиқада ўқилади

1 апрелдан ўзини оқламаган солиқ имтиёзлари бекор қилинади

1 апрелдан иқтисодиётда нормал рақобат муҳитини шаклланишига халал бераётган имтиёзлар бекор қилинади

Фото: Shutterstock

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига асосан, 2020 йилнинг 1 апрелидан иқтисодиётда нормал рақобат муҳитини шаклланишига халал бераётган имтиёзлар бекор қилинади.

Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизматига кўра, 2020 йил 1 январга қадар амалда бўлган Солиқ кодексида солиқ имтиёзларини назарда тутувчи меъёрлар 380 тани ташкил қилган. Янги таҳрирдаги кодекс қабул қилиниши жараёнида имтиёзлар инвентаризациядан ўтказилди. Натижада ўзини оқламаган меъёрлар бекор қилиниб, уларнинг сони 301 тага камайтирилди.

Бунда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган (таълим, тиббиёт, маданият, маиший хизмат) солиқ имтиёзлари сақлаб қолинди.

Шунингдек, иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари учун Ўзбекистон Республикаси президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган имтиёзлар муддати тугагунига қадар амал қилиши белгиланди.

Мавзуга оид