Фарғонада карантинга олинган шахс уйига қариндошларини меҳмонга чақирган – Ички ишлар вазири
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг маълум қилишича, 21 март куни Қозоғистондан келгани учун Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида яшовчи 34 яшар шахс уйида карантинда сақланган. У карантин талабларини менсимасдан 23 март куни уйига қариндошларини меҳмонга чақиргани аниқланган.
Вазирнинг қайд этишича, айрим фуқаролар ўзи ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остида қолдириб, эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этмоқда. Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республика бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ 3649 та ҳолат аниқланган. Хусусан:
– Тошкент шаҳрида – 476 та ҳолат;
– Тошкент вилоятида – 259 та ҳолат;
– Жиззах вилоятида – 415 та ҳолат;
– Бухоро вилоятида – 276 та ҳолат;
– Самарқанд вилоятида – 538 та ҳолат;
– Қашқадарё вилоятида – 11 та ҳолат;
– Сурхондарё вилоятида – 221 та ҳолат;
– Хоразм вилоятида – 52 та ҳолат;
– Сирдарё вилоятида – 53 та ҳолат;
– Фарғона вилоятида – 506 та ҳолат;
– Навоий вилоятида – 104 та ҳолат;
– Наманган вилоятида – 281 та ҳолат;
– Андижон вилоятида – 316 та ҳолат;
– Қорақалпоғистон Республикасида – 141 та ҳолатни ташкил этмоқда.
Бундан ташқари, карантин қоидалари ва саниятария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан умумий овқатланиш шохобчалари ҳамон фаолият юритаётгани, одамларнинг бир жойда тўпланишига сабаб бўлаётгани аниқланган. Жумладан, Жиззах вилоятининг Бахмал туманида истиқомат қилувчи 25 яшар И.А. умумий овқатланиш ва кўнгилочар жойлар фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш тўғрисида огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, 24 март куни ўзига қарашли чойхонада 6 нафар мижозга хизмат кўрсатаётгани аниқланган.
Шунингдек, Бухоро вилоятининг Бухоро туманида яшовчи 32 ёшдаги А.Ж. ҳудудий профилактика инспектори томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан 24 март куни соат 20:30ларда ўзига тегишли кафесида 3 нафар мижозга хизмат кўрсатаётгани аниқланган.
Пўлат Бобожоновнинг таъкидлашича, юқоридаги ва шу каби бошқа ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси асосида жарима қўлланган.
Мавзуга оид
13:52 / 05.01.2025
Фарғонада боланинг ҳаётини хавф остида қолдирган энага устидан жиноят иши қўзғатилди
17:30 / 28.12.2024
“Бир ўлимдан қолган қизалоқ”: Фарғонада энагага топширилган бола ўласи қилиб калтакланди
16:56 / 22.12.2024
Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда — видео
22:57 / 21.12.2024