Фарғонада боланинг ҳаётини хавф остида қолдирган энага устидан жиноят иши қўзғатилди
Болалар омбудсманига кўра, икки ярим яшар қизалоқ зинадан йиқилиб тушганига қарамай, энага уни шифохонага олиб бормаган. Натижада боланинг мияси шикастланган. Уни қутқариб қолган аёл аввалроқ Kun.uz билан суҳбатда қизалоқ қийноққа солинганини айтганди.

Фото: Kun.uz
Фарғонада ўзига ишониб топширилган икки ярим яшар болага нисбатан бешафқат муносабатда бўлган энага устидан жиноят иши қўзғатилди.
Болалар омбудсманига хабарида айтилишича, 2018 йилда туғилган қизалоқ энагасининг қарамоғида яшаётган вақтда, 15 ноябр куни уйдаги зинадан йиқилиб, оғир жароҳатланган. Шунга қарамай, энага боланинг соғлигини хавф остига қўйиб, уни шифохонага олиб бормаган. Оқибатда болага бош мия лат ейиши ва бошқа хаёт учун хавфли оғир шикастлар ташхиси қўйилган.
Маълум бўлишича, Kun.uz ушбу воқеа ҳақида хабар берган кун – 28 декабрда Фарғона шаҳар ИИБ 37 ёшли энага аёл М.Х.га нисбатан “хавф остида қолдириш” моддаси билан жиноят иши қўзғатган.
Қизчанинг онаси – Фарғона шаҳрида яшовчи, турмуши бузилган 37 ёшли М.Ғ. 2024 йил август ойида Россияга ишлаш учун кетиб, 2018 йилда туғилган ўғли ва 2022 йилда туғилган қизини расмий ишончнома асосида М.Х.нинг қарамоғига қолдирган; энагага хизмат хаққи ва боланинг кунлик сарф-харажатлари учун пул жўнатиб турган.
Кунларнинг бирида она Россиядан туриб болаларнинг собиқ энагаси билан боғланган ва М.Х. фарзандларини унга Telegram орқали кўрсатмай қўйганини айтиб, улардан хабар олишини сўраган. Аёл онанинг илтимосига кўра болаларни М.Х.дан олган вақтида, қизча оғир жароҳатлангани маълум бўлган. У Kun.uz билан суҳбатда қизнинг танасида калтак излари борлиги, 6 ёшли акаси уларни қийнашганини айтгани ҳақида сўзлаб берганди.
РШТЁИМ Фарғона филиали Болалар қўшалоқ тан жароҳатлари бўлими шифокори Ғайратжон Ҳотамов Kun.uz'га муолажалардан кейин боланинг ҳолати яхши томонга ўзгара бошлаганини айтган.
“Бемор оғир ҳолатда бўлгани учун болалар реанимацияси бўлимида ётқизилган. У карахт ҳолатда эди. Унинг бош қисмида каттагина шиш бор эди. Пешона суяги ҳам синганди. Қизалоқнинг бошидан ярим литрга яқин йиғилиб қолган эски қонни олиб ташладик. Боланинг бош ва тана қисмларида жароҳат аломатлари бор эди”, – деганди шифокор.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда «хазина» кўрсатилган сохта хариталар орқали одамларни чув тушириб келган фирибгарлар ушланди
Жаҳон | 00:37
-
Афғонистон ҳукумати салкам 2,5 минг маҳбусни афв этди
Жаҳон | 00:00
-
Қозоғистондан ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон | 22:46 / 30.03.2025
-
Зеленский сайловларга тайёргарликни бошлади — The Economist
Жаҳон | 22:38 / 30.03.2025
Мавзуга оид

13:12 / 25.03.2025
Ўсишдан тўхташи мумкин — мутахассис болаларда уйқу етишмаслиги оқибатларидан огоҳлантирди

14:52 / 24.03.2025
Тошкентда ёш қизалоқни муттасил калтаклаб келган энага озодликдан маҳрум қилинди

12:08 / 24.03.2025
Нуротада боғча болаларига яроқсиз гўшт берилаётгани аниқланди

12:27 / 22.03.2025