Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UzAuto Motors ўқитувчилар учун махсус акция эълон қилади
UzAuto Motors компанияси барча ўқитувчиларни касб байрами билан муборакбод этган ҳолда «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан махсус акция эълон қилади.
Акция фақат умумтаълим, ўрта-махсус ва олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари учун амал қилади ҳамда Chevrolet Spark ва Lacetti автомобилларини қуйидаги шартларда муддатли тўловга харид қилиш имконини беради:
- Chevrolet Spark – 70% олдиндан тўлов, муддати 6 ой;
- Lacetti 3 поз – 60% олдиндан тўлов, муддати 1 йил.
Муддатли тўловга автомобиль харид қилиш учун харидор юқорида кўрсатилган таълим муассасасининг ўқитувчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши лозим.
Шунингдек автомобилни гаровга қўйиш ҳамда хатардан суғурталаш ҳам мазкур акциянинг асосий шартларидан бири саналади.
Шартномаларни қуйидаги дилерлик корхоналаридан олиш мумкин:
- «AS SERVIS» тармоқларининг дилерлик корхоналари
- «Сергели Автотеххизмат» АЖ
- «Nurafshon Avtocentr» МЧЖ
- «Qaraqalpaqavtotexxizmet» МЧЖ
Акция 2019 йилнинг 30 сентябрига қадар амал қилади. Шошилинг, автомобиллар сони чегараланган.
Яхши кайфият ва ёқимли харид тилаймиз!
«UzAuto Motors» АЖ
Мавзуга оид
19:35 / 17.06.2025
UzAuto Motors’нинг Ўзбекистон бозоридаги улуши қисқарди
15:39 / 12.06.2025
Янош Ковач UzAuto Motors бош директори этиб тайинланди
16:42 / 29.05.2025
UzAuto Motors Malibu сотувини очганидан бир соат ўтмай шартномалар тугаб қолди
16:09 / 15.05.2025