Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термизда Республика ихтисослаштирилган урология маркази филиали ташкил этилади
Фото: rscu.uz
Сурхондарё вилоятида Республика ихтисослаштирилган урология марказининг вилоят филиали ташкил қилинади. Бу ҳақда «Кун.uz» сайтига Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу филиал замонавий даволаш-диагностика асбоб-ускуналар билан жихозланган 40 ўринли ва 10та «Сунъий буйрак» аппарати мавжуд бўлган гемодиализ бўлимига эга бўлади.
Республика ихтисослаштирилган урология маркази директори Фарҳод Оқиловнинг маълумот беришича, Сурхондарёда урология хизмати вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази урология ва туман тиббиёт бирлашмаларидаги хирургия бўлимларида ташкил этилган. Қайд этилган тиббиёт мауссасаларининг моддий-техника базаси паст даражада бўлиб, фаолият кўрсатаётган кадрлар малакаси замонавий талабларга жавоб бермайди. Шу сабабли 2016 йил Республика ихтисослаштирилган урология марказида даволанган 27000 нафардан ортиқ беморнинг 2711 нафари (10 фоиздан зиёди)ни Сурхондарё вилоятидан келган беморлар ташкил этди. Уларнинг аксарияти, касалликнинг асоратланган даврида мурожаат қилган.
«Ҳозирги кунда вилоятда урологик ва гемодиализ ёрдами сифатини ошириш, ундан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, урологик ёрдамнинг барча босқичларида фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш, шунингдек, асоратланган урологик касалликлар туфайли юзага келган буйрак етишмовчилигининг олдини олиш ва ўлим кўрсаткичларини камайтириш мақсадида Республика ихтисослаштирилган урология марказининг Сурхондарё вилоят филиалини ташкил қилиш режалаштирилмоқда», дейилган хабарда.
Шу билан бирга, юқори малакали маҳаллий кадрлар мактаби яратилиши ҳисобига, аҳолига ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш, урологик касалликларни эрта босқичда аниқлаш имкони пайдо бўлади.
Мавзуга оид
17:36 / 02.12.2025
Термиз – Ҳайратон кўприги орқали фуқаролар ҳаракати тикланди
11:52 / 21.09.2025
Қумга кўмилган мурда – Термиздаги мудҳиш қотиллик тафсилоти
12:43 / 19.09.2025
Термизда мактаб ўқитувчилари концертга билет олишга мажбурланаётгани айтилмоқда
11:22 / 14.07.2025