Ўзбекистон | 16:00 / 16.09.2021
32199
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти абитуриентларни ўқишга таклиф қилади

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти (ФТТИ ) жорий йилдан фармацевтика соҳасида фаолият юритишни мақсад қилган ёшларни ўз бағрига чорлайди. Институтда таълим жараёни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган лабораторияларда юқори салоҳиятли профессор-ўқитувчилар ҳамда хориждан мутахассисларни жалб этган ҳолда янги педагогик ва ахборот технологиялари асосида олиб борилади. ФТТИда таҳсил олган битирувчилар турли мулкчилик шаклидаги дорихоналарда, дори воситаларини ишлаб чиқариш корхоналарида, назорат таҳлил лабораторияларда, суд-кимё экспертизаси лабораторияларида ва бошқа фармацевтика соҳасидаги муассасаларда фаолият юритиш имкониятига эга бўладилар.

Ҳукуматимиз томонидан нодавлат таълим муассасалари учун яратилган шароит ва имтиёзлар асосида институт жамоаси фармацевтика соҳасида энг сўнгги янгиликлардан бохабар, етук мутахассис бўлишни орзу қилган иқтидорли маҳаллий ва хорижий талабаларни қабул қилишни ният қилган. Институт абитуриентларга 2021/2022 ўқув йилида қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўқиш имкониятини тақдим этади:

 Бакалавриат таълим йўналишлари:

  • Фармация (турлари бўйича) - 5 йил
  • Саноат фармацияси (турлари бўйича) – 4 йил

Магистратура мутахассисликлари – (2 йил):

  • Фармацевтика ишини ташкил қилиш ва бошқариш;
  • Фармацевтик кимё ва фармакогнозия;
  • Дориларнинг саноат технологияси;
  • Дори воситалари ва препаратлар технологияси;
  • Экспериментал ва спорт фармакологияси.

Ҳужжатлар 25 сентябргача онлайн ва офлайн қабул қилинади.

2021/2022 ўқув йили бакалавриат турдош фанлар блоки тест натижалари бўйича 90 ва ундан юқори балл олган абитуриентлар шартнома асосида талабаликка қабул қилинади. Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти битирувчиларига олий маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.

Мурожаат учун телефонлар:

+998 97 137-00-50

+998 97 138-00-50

+998 55 503-34-35

+998 55 503-35-34

Ижтимоий тармоқлар орқали маълумот олиш учун:

Telegram: t.me/fttiuz  

Telegram bot: t.me/FTTIUZ_bot

Facebook: fb.com/FTTI.UZ

Instagram: instagram.com/ftti.uz/

Веб сайт: www.ftti.uz

Электрон почта: [email protected]

Манзил: Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 19-мавзе, 46-уй.

Мўлжал: UzMal-oil ёнилғи қуйиш шохобчаси, “Нуршоҳ” клиникаси

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид