Жамият | 13:07 / 02.02.2018
23269
4 дақиқада ўқилади
Реклама

LifeStyle билан шоҳона ҳаётни ҳис этинг

Тошкентнинг Жомий бозорида  ўз фаолиятини бошлаган Lifestyle дўкони сизнинг хонадонингиз кўркига кўрк қўшувчи ювиниш хонаси жиҳозлари, жўмрак ва бошқа турли аксессуарларни тақдим этади.

Маҳсулотларнинг бари Германия, Франция ҳамда бошқа етакчи ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган бўлиб, улар ўзининг юқори сифати, бежирим дизайни ва эксклюзивлиги билан бошқа брендлардан ажралиб туради. 

Ювиниш хонаси – ҳар қандай уйнинг, хонадоннинг муҳим қисми саналади. Меҳмонхона, ётоқхона, ошхона каби ҳаммом ва ҳожатхонага ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарур. 

Тасаввур қилинг, ҳаммомга кирганингизда тоза, чиройли, ноодатий жиҳозлар қарши олса, қанчалик баҳри дилингиз очилади. Дид билан танланган дизайн инсонга кўтаринки кайфият улашади. 

Ювиниш хонаси учун люкс мебеллар

Lifestyle шоурумида сиз жаҳоннинг етакчи брендлари Viega, Villeroy & Boch, Jacob Delafon компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган ювиниш хонаси мебелларини учратшингиз мумкин. 

Жўмрак (смеситель) ва аксессуарлар

Шунингдек, Франциянинг таниқли Jacob Delafon фабрикасидан келтирилган  жўмрак ва аксессуарлар исталган ювиниш хонасини шохона санъат намунасига айлантира олади. Ҳар бир модель нафис дид билан қўл меҳнати орқали ясалган. Jacob Delafon'нинг ноёб маҳсулотлари жаҳон бозорида ҳам ўз мавқеига эга. 

Ванна ва душ 

Ювиниш хонасига янги, сифатли ванналар излаяпсизми? У ҳолда эътиборингизга Appollo компаниясининг премиум ҳамда эконом тоифадаги жиҳозларини тақдим этамиз. Улар ўзининг чидамлилиги, қойилмақом дизайни, юқори сифати ва максимал қулайлиги билан сизни албатта, мамнун этади. 
Goldman компаниясининг чугун ванналари эса кумуш ионлари бойитилган бўлиб, узоқ муддат фойдаланишни таъминлайди.

Сув фильтрлари

Бу ерда сиз Европанинг ультра замонавий заводларида ишлаб чиқариладиган BWT (Best Water Technology) сув фильтрларини топишингиз мумкин. Маҳсулотлар санитар-гигиена қоидалари ва талаблари (HACCP - Hazard Analysis and Critical Control Points)га тўлиқ жавоб беради. BWT фильтрлари маиший ва ичимлик сувини юмшатишдан бошлаб тозалаб бериш каби хусусиятларни ҳам ўз ичига олади. Компания маҳсулотлари Европа ва Осиёда ҳам таниқли бўлиб, кундалик ҳаёт ҳамда саноатда кенг фойдаланишга мўлжалланган.


Шунингдек, раковина ҳамда ҳожатхона инсталяцияларининг турли хилдаги тўпламларини ҳам ҳарид қилиш имкони мавжуд. Нархлар эса ҳар қандай тоифадаги мижозни қониқтира олади. Маҳсулотлар чидамлилигига кафолат берилади. 

Lifestyle шоурумига ташриф буюриб, асл сифатли маҳсулотларни сотиб олиш истаги пайдо бўлдими? У ҳолда дўкон сизларни кутиб қолади. Дарвоқе, тўловлар нақд, терминал ёки пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади. 

Яна бир хушхабар!

Дўкон доимий мижозларига махсус чегирмалар ҳам тақдим этади. Шунингдек, яқин орада харидорлар учун дисконт карталар ҳам ажратилиши режалаштирилган. 

Манзил: Олмазор тумани, Уста-Ширин кўчаси, 134 уй, 27 дўкон
Мўлжал: Жомий бозори
Телефон: (+99871) 248 74 75
                 (+99893) 531 56 75

Сайт: Lifestyleuz.uz

Реклама ҳуқуқи асосида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш