Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Moshkichiri&Mastava тамаддихонасидан ўзбегимнинг севимли таоми - ҳалим
Азизлар, мана ёз фаслининг иссиқ кунлари ўлкамизга кириб келди. Аммо ҳаво ҳарорати кўтарилиши туфайли инсон танаси сувсизланиб ҳолсизланади. Иммун тизимининг фаолияти ва меҳнат унумдорлигининг бир оз сустлашиши эса кайфиятингизга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Шунинг учун, кўпчиликда енгил, тез ҳазм бўлувчи ва қувват берувчи таом тановул қилишга эҳтиёж эса кучаяди. Бу борада эса энг тансиқ таомларимиздан бири бўлган ҳалим таоми айни муддао.
Доно аждодларимиздан бизга мерос бўлиб қолган бу таомнинг рецепти – буғдой, мол гўшти, сариёғ ва сут маҳсулотларининг, уйғунлашувини ўз ичига олганлиги учун ажойиб таъм дунёга келади.
Таомнинг фойдали жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда, бугун кўп сонли мижозларнинг севимли масканига айланиб улгурган ва кўпгина хўрандаларнинг кўнглидан жой олган Moshkichiri&Mastava кафеси бугундан бошлаб ўз таомномасини ҳалим билан бойитибди. Шунингдек, таом жуда мазали ва нархи эса ҳамёнбоп!
Бу ажойиб таомни эса моҳир ва таниқли ошпаз - Ориф Мансуров жалб етилгани таҳсинга сазовор албатта. Чунки у ҳалим тайёрлаш бўйича 5 авлод вакили бўлиб, ўз ота-боболаридан қолиб келувчи, таомнинг барча сир асрорларидан хабардор эканлар. Муҳими, ошпаз ҳалимни ўзгача меҳр билан тайёрлашини ва ўз касбини севишини у билан суҳбат жараёнида билиб олдик.
Келинг, мазали таомларни тановул қилинг ва ўзингиз баҳо беринг. Сиз азизлар хурсанд бўлиб, бу тамаддихонанинг доимий мижозига айланасиз, деган умиддамиз. Moshkichiri&Mastava кафеси жамоасига улкан зафарлар ва муваффақиятлар, келажакда яна кўплаб филиаллар очилишини тилаб қоламиз. Ишонинг, биз ёмон маслаҳат бермаймиз!
Манзил: Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Самарқанд дарвоза кўчаси
Мўлжал: Уч чинор ва Шайхонтоҳур тумани ИИБ бўлими
Мурожаат учун телефонлар: +998901260030; +998951991010
Етказиб бериш хизмати: +998781507277
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:15 / 11.06.2019
Пойтахтимизда Moshkichiri&Mastava тамаддихонасининг янги филиали очилди
18:00 / 11.03.2019
Moshkichiri & Mastava кафеси: янада кўпроқ, янада ҳамёнбоп
11:32 / 07.01.2019
Кутиб олинг: Moshkichiri & Mastava’дан янгича таъмдаги ош
19:24 / 18.10.2018