Ўзбекистон | 12:44 / 29.07.2021
8487
2 дақиқада ўқилади

Навбатдаги 10 йиллик муддатга тайинланган судьялар сони 6 нафарга кўпайди 

Навбатдаги ўн йиллик муддатга тайинланган судьялар сони яна олти нафарга кўпайди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Судьялар олий кенгаши қарори билан ваколати якунига етган олти нафар судья навбатдаги ўн йиллик муддатга тайинланди.

Улар:

Бурҳон Турдиев - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Зафар Усмонов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг раиси лавозимига;

Акром Ҳамроев - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг раиси лавозимига;

Азамат Раҳимов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг раиси лавозимига;

Дилбар Мавлонова - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Бурҳон Мамажонов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Мавзуга оид