Ўзбекистон | 11:45 / 12.07.2021
9771
3 дақиқада ўқилади
Реклама

"LEO" сув насослар ва технологиялар – энергия тежамкор ва юқори самарадор!

Фото: ТЕХНОПAРК

Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳам, дунёда ҳам тоза ичимлик сувига бўлган талабнинг ошиш тенденцияси кузатилмоқда. Бу глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ бўлиб, бутун инсониятни сув билан таъминлаш ва ундан оқилона фойдаланиш учун янги усул ва имкониятларни излашга мажбур қилади.

2020 йилда "ТЕХНОПAРК" МЧЖ саноат мажмуасида "LEO" электр сув насосларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 550 000 дона.

Бугунги кунда бу ерда 4 турдаги сув насослари ишлаб чиқарилмоқда:

- “ LRP ” серияли насос мосламаси сув иситиш қозонларида сувни айлантириб бериш учун ишлатилади. Қурилма ички тузилиши мустаҳкам материалдан тайёрланган бўлиб, ўрнатиш ва хизмат кўрсатишнинг қулайлиги ва шунингдек узоқ муддатга хизмат қилиши билан ажралиб туради.

“ТЕХНОПAРК”да ишлаб чиқарилаётган насос ускуналари қурилаётган янги бинолар, кўп қаватли уйлар учун энг мақбул ечимдир. Бу ҳар бир уй ёки хонадонда қозонхоналар ва иситиш тизимларининг мавжудлиги билан боғлиқ. Уларнинг ишончли ва самарали ишлаши учун айланма насосларни ўрнатиш тавсия этилади.

- “ LKSm ” серияли насоси - станцияси катта миқдордаги абразив моддаларсиз ва агрессив бўлмаган суюқликларни ўтказиш учун мўлжалланган. Қурилма ҳовлиларда хусусий сув таъминоти тизимларини яратиш, анъанавий сув таъминоти тизимида паст босимни ошириш, турли хил суғориш тизимларида, шунингдек, сув минораларида фойдаланиш учун ишлатилиши мумкин.

Насос суғориш пайтида, иссиқхоналарда ва қуруқликда фойдаланиш жараёнида юқори самарадорликни намойиш этади. Ушбу насослар Ўзбекистонда ҳам, чет элда ҳам жуда машҳур.

- “ ACm ” серияли насоси.

Тоза сув ёки бошқа суюқликларни ўтказишда ишлатилиб, саноат, шаҳар сув таъминоти, кўп қаватли бинолар учун босимни кучайтирувчи қурилмалар, боғ ва майдонларни суғориш, иситиш, шамоллатиш ва ҳавони тозалаш тизимларида, совуқ ва иссиқ сув босимини оширишда фойдаланилиши мумкин.

Ушбу турдаги насос турар жой биноларини мустақил равишда сув билан таъминлаш учун оптимал ечимдир. Бундан ташқари, у ҳар хил ҳажмдаги сувларни тўкиб ташлаш ёки аксинча, сув билан тўлдиришда ишлатилиши мумкин.

- “ QDX ” серияли насоси.

Ушбу 4 турдаги насосларнинг ҳар бири учун аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда бир нечта насос моделлари ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқарилган насос ускуналари учун узлуксиз сервис хизмат кўрсатиш тизими ҳам ташкил этилган.

Кафолат муддати 2 йил.

Энг янги технологиялар билан жиҳозланган "ТЕХНОПAРК" МЧЖ халқаро сифат, ишончлилик ва хавфсизлик стандартларига жавоб берадиган машҳур насос маҳсулотларини сиз учун ишлаб чиқаради!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид