Жамият | 14:30 / 21.08.2019
78594
2 дақиқада ўқилади
Реклама

UzAuto Motors компанияси Malibu Turbo ва Tracker автомобилларига байрамона чегирмалар тақдим этади

UzAuto Motors компанияси автомобиль харид қилиш истагида бўлган ҳамюртларимизни турли акция ва таклифлар билан хурсанд қилишда давом этади.

Эндиликда Malibu Turbo ҳамда Tracker Premier AT харид қилиш истагида бўлган харидорларда автомобилни байрамона чегирма асосида харид қилиш имконияти мавжуд.

Мустақиллик байрами арафасида ташкил қилинган акция доирасида ушбу моделдаги автомобиллар учун 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширган харидор 20 миллион сўмгача чегирмага эга бўлади.

Компания томонидан тақдим этилаётган чегирмали нархлар қуйидагича:

Malibu Turbo 2.0 – 302 млн сўм ўрнига 282 млн сўм;

Malibu Turbo 1.5 – 270 млн сўм ўрнига 250 млн сўм;

Tracker Premier AT – 215 млн сўм ўрнига 190 млн сўм.

Чегирмалар 2019 йилнинг 21 августидан 10 сентябрга қадар амал қилади. Орзиқиб кутган автомобилингизни фойдали таклиф асосида харид қилишга улгуриб қолинг, автомобиллар сони чегараланган.

Сизга байрамона харид тилаб қоламиз!

Компания харидорларга автомобиль хариди жараёнида қулайликлар яратиш устида доимий ҳаракатда. Биз билан қолинг!

«UzAuto Motors» АЖ

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид