Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Ўзбекистон вакиллари Бангкокда рингга кўтарилади
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида "Қирол кубоги-2017" халқаро турнирида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари бугун баҳсларни давом эттиради.
Беллашувларга иккинчи даврадан қўшилган Олимпия ўйинлари ғолиби ва Осиё чемпиони Ҳасанбой Дўсматов биринчи жангини филиппинлик Палам Карлога қарши ўтказади.
Яна бир Олимпиада чемпиони Шаҳобиддин Зоиров жорий мавсумдаги илк жангида Хитой Тайпейи вакили Као Шин Йен билан беллашади.
Олимпия ўйинлари совриндори Муроджон Аҳмадалиев филиппинлик Жеймс Палисте, жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби Элнур Абдураимов туркманистонлик Зуфар Сапарбоев билан куч синашади.
Халқаро турнирдаги дастлабки ғалабасини нишонлаган Исроил Мадримов Хитой Тайпейи боксчиси Кан Чиа Вей, Шаҳрам Ғиёсов ҳиндистонлик Манож Кумарбилан рақобатлашади.
Жасурбек Латиповнинг иккинчи даврадаги рақиби таиландлик Критипак Дуангнут бўлади.
Мавзуга оид
19:42 / 29.03.2025
Мянма ва Таиландда кучли зилзила. Сўнгги маълумотлар
08:18 / 26.12.2022
Мьянма ҳудудида мушкул аҳволга тушиб қолган 15 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
20:16 / 16.02.2022
Тайланд пойтахтининг номи ўзгариши мумкин
14:30 / 04.02.2020