2 қаватдан юқори шахсий уйлар қурилишида қурилиш инспекцияси назорати ўрнатилади
2021 йил 1 мартдан бошлаб, Ўзбекистонда 2 қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар, хусусан якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши ҳудудий қурилиш инспекциялари назоратига олинади.

Бундай объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилиши талаб этилади.
Бу – қурилиш тармоғини модернизация қилишнинг 2021–2025 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган. Стратегия 27 ноябр куни президент фармони билан тасдиқланди.
Унга кўра, якка тартибдаги уй-жой қурилиши соҳасини тартибга солишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланади. Ҳужжатда сейсмик ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Қуйидагилар тақиқланади:
- Қурилиш-монтаж ишлари асосий фаолият тури бўлган ташкилотлардан ташқари, бошқа уй қурувчиларнинг жисмоний ва юридик шахсларга мустақил равишда (хўжалик усулида), қурилиш ташкилоти билан қурилиш пудрати шартномасини тузмасдан икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни қуриши ҳамда реконструкция қилиши;
- аҳоли пунктлари ҳудудларининг функционал зоналарида жойлашган, бундай турдаги қурилиш учун мўлжалланмаган ер участкаларида кўп қаватли кўп квартирали уйларни қуриш;
- лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказмасдан мавжуд бино ва иншоотларнинг, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жойларнинг қаватлари сонини кўпайтириш (устки қават қуриш);
- ўзгартирилган лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказмасдан қурилаётган бино ва иншоотларнинг қаватлари сонини (лойиҳа ҳужжатларини ўзгартириш йўли билан) кўпайтириш.
Лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий эксперт хулосаси эксперт ташкилоти томонидан «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидаги «Эксперт хулосаларининг ягона реестри»га киритилган тақдирда ҳақиқий деб тан олинади. Давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган лойиҳа ҳужжатлари бўйича эксперт хулосалари бундан мустасно.
Тавсия этамиз
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
Temu Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди
Ўзбекистон | 20:25 / 18.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳибсга олинган Истанбул мэри барча айбловларни рад этди
Жаҳон | 03:23
-
Абдуқодир Ҳусанов Шавкат Мирзиёевга «Манчестер Сити» формасини совға қилди
Спорт | 00:15
-
Индонезияда ҳаракатга келган вулқон сабаб минглаб одамлар эвакуация қилинди
Жаҳон | 23:25 / 21.03.2025
-
Хитойлик аёл собиқ турмуш ўртоғидан уй ишларини бажариб келгани учун 35 минг доллар ундирди
Жаҳон | 22:49 / 21.03.2025
Мавзуга оид

18:31 / 20.03.2025
Тошкентда заранг дарахтлари сирли равишда йўқ қилинди

15:49 / 19.03.2025
Тошкентда Ҳунармандлар маркази қурилиши керак бўлган ерга қурилган “дом” бузиладиган бўлди

12:30 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти

08:46 / 10.03.2025