22:09 / 21.03.2023
86104

Ўзбекистонда 5-6 балли зилзила қайд этилди

21 март, Тошкент вақти билан соат 21:47 да Афғонистонда рўй берган зилзила Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида сезилди.

Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази хабарига кўра, зилзила магнитудаси 6,6 бўлган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 561 км жануби-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Сурхондарё вилоятида 5-6 балл;
  • Тошкент шаҳри, Фарғона, Сирдарё, Жиззах, Андижон, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Навоий ва Бухоро вилоятларида 5 балл;
  • Хоразм вилоятида 4-5 балл;
  • Қорақалпоғистон Республикасида 4 балл.

Зилзила координаталари: 36,41 градус шимолий кенглик; 70,98 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6,6. Чуқурлик 220 км.

Ер қимирлаши вертикал ва давомли характерга эга бўлди. Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйда яшовчилар ва савдо марказларидаги одамлар кўчага чиқиб олишди.

  • 1966 йил 26 апрелида кучли зилзила оқибатида Тошкентда шаҳар марказий қисми амалда буткул вайрон бўлган. Ўшанда сейсмик тебраниш оқибатлари туфайли камида 10 киши ҳалок бўлиб, бир неча юз киши жабрланган, 300 мингга яқин киши бошпанасиз қолган. Зилзила оқибатларини бартараф этиш ишларига СССРнинг барча республикаларидан ёрдам келганди.
  • 2023 йил 6 февралида Туркия жануби-шарқи ва Сурия шимоли-ғарбида сўнгги ўн йилликлардаги энг вайронкор зилзила содир бўлди. Қурбонларнинг аниқ сони ҳозирга қадар маълум эмас, аммо Туркияда бу рақам 50 мингдан ошган.
Top