Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат бошқаруви академияси бўйича президент фармони қабул қилинади
Фото: Давлат бошқаруви академияси
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинади.
Президент фармони лойиҳасида белгиланишича:
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб бошқарув кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш давлат бошқарувининг талаб этилган ва истиқболли йўналишлари бўйича, давлат органлари ва ташкилотларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, шу жумладан, очиқ танлов асосида амалга оширилади;
Академия давлат органлари ва ташкилотларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, белгиланган квоталардан ташқари тўлов-контракт асосида очиқ танлов йўли билан давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш ҳуқуқига эга;
Академиянинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида таҳсил олувчи давлат фуқаролик хизматчилари контингенти ҳар йили 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан тасдиқланади.
Администрация, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари томонидан Академияда давлат бошқарувининг долзарб масалалари бўйича мунтазам равишда маъруза, мастер-класс ва суҳбатлар шаклида машғулотлар ўтказиш амалиёти жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4472-сон Қарорига мувофиқ, Академия қошида Давлат фуқаролик хизматчилари малакасини ошириш маркази ташкил этилмоқда.
Белгилаб қўйилишича, Марказ юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклатилади:
давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг узлуксиз малакасини ошириш, шунингдек, янги компетенцияларга ўргатиш тизимини ташкил этиш;
давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, янги компетенцияларга ўргатиш фаолиятини амалга оширишда илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари, шунингдек, қонунчиликда ўрнатилган тартибда лицензияланган нодавлат таълим муассасаларига услубий кўмаклашиш;
тармоқ хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда республика, вилоят ва туман даражасидаги давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш.
Белгиланишича:
Марказга Администрация билан келишилган ҳолда Академия ректори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;
Марказ директорига проректор, бўлим бошлиғига доцент ва ходимларига эса катта-ўқитувчи базавий лавозими учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари татбиқ этилади.
Академия тузилмасида юридик шахс ташкил этилмасдан ходимларининг чекланган умумий сони 12 штат бирлигидан иборат Ахборот-таҳлилий марказ ташкил қилинади.
Қуйидагилар АТМнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
давлат бошқаруви, кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари бўйича комплекс тадқиқотларни амалга ошириш, шунингдек, уларнинг ечими бўйича таклифлар мажмуини ишлаб чиқиш;
давлат бошқаруви, кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини ривожлантириш масалаларига оид ахборот-таҳлилий, маълумот ва бошқа шаклдаги материалларни тайёрлаш;
давлат органлари ва ташкилотлари, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларига давлат бошқаруви, кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари бўйича тадқиқотларни амалга оширишда услубий кўмаклашиш.
Академияга:
давлат органлари ва ташкилотлардан зарур статистик маълумотларни, таҳлилий материаллар, ҳужжатлар ва бошқа маълумотларни, шу жумладан, электрон шаклида беғараз асосда талаб қилиб олиш;
ахборот-таҳлилий, маълумот ва бошқа шаклдаги материалларни тайёрлаш, шу жумладан, АТМ зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда амалий эксперт ёрдами кўрсатиш учун давлат органлари ва ташкилотлари, илмий-тадқиқот ва олий таълим муссасалари вакиллари билан ҳамкорликда ишлаш ҳуқуқи берилади.
Белгиланишича, АТМ директорига факультет декани, бўлим бошлиғига доцент ва ходимларига эса катта-ўқитувчи базавий лавозими учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари татбиқ этилади.
Белгилаб қўйилишича:
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб профессор-ўқитувчилар таркибининг сони ва магистратура, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг йиллик сони ўртасидаги нисбатнинг меъёри 1:5 ҳисобида белгиланади;
2020 йил 1 январдан бошлаб Академиянинг бошқарув ходимлари, профессор-ўқитувчилари, илмий ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг лавозим маошларини белгилашда меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф жадвали бўйича тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари оширилган ҳолда қўлланилади;
Академиянинг бошқарув ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг лавозим маошлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ давлат фуқаролик хизматчилари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва моддий рағбатлантириш шароитларига мувофиқ белгиланади;
Академия раҳбарияти ва бошқарув ходимларига давлат фуқаролик хизматчиларига нисбатан белгиланган мартаба даражалари татбиқ этилади;
Академияда ўқув курслари ташкил этиш, шунингдек, унинг вазифаларига кирмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнига Академияни жалб қилишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа турдаги ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда Академия ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари билан келишиб олиниши лозим;
Академия профессор-ўқитувчилари ва ходимлари уларнинг функционал вазифалари доирасига кирмайдиган ишларига жалб этилмайди, шартнома доирасида кўрсатиладиган хизматлар бундан мустасно.
Мавзуга оид
14:14 / 30.08.2025
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига қабул тартиби белгиланди
10:09 / 09.08.2025
Объектларни Fast-track усулида қуришга рухсат бериш амалиёти бекор қилинади
16:14 / 13.05.2025
Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қайта ташкил этилади
19:23 / 16.08.2022