Жамият | 00:16 / 07.02.2017
16308
1 дақиқада ўқилади

Ўн минглаб майда балиқлар акулалардан антиқа йўл билан ҳимояланишлари намойиш қилинди

"Би-би-си" телеканали "Мовий сайёра" ҳужжатли фильмидан лавҳа намойиш қилди. Бу лавҳада ўн минглаб анчоусдан (майда балиқ тури) иборат "балиқ гирдоби" шаклланиши тасвирланган, деб хабар бермоқда Gizmodo нашри.

Ушбу антиқа ҳолат Тинч океанининг жанубий қисмида оқим ўзгариши вақтида суратга олинган. Бу оқим ўзи билан катта миқдорда планктон (майда организмлар) олиб келади. Улар ўзига анчоусларни, анчоуслар эса ўз навбатида акула ва тунецларни (йирик йиртқич балиқ) жалб қилади.

Анчоуслар йирик балиқлардан ҳимояланиш учун ўз таналаридан улкан айланувчи гирдоб ҳосил қиладилар. Бу ҳимояланиш стратегияси ҳар доим ҳам наф бермайди: акулалар анчоусларнинг йирик тўдасини ов қилиш осон бўлган майда гуруҳларга парчалаб юбориши мумкин.

Мавзуга оид