Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бу эса бақлажон икраси. Чет элдан келтирилган» - Путин Хитой раҳбарини ўзига хос тарзда меҳмон қилди
Россияда бўлиб турган Хитой халқ республикаси раиси Си Жинпинг ташрифдан боши осмонга етмоқда.
Владимир Путин расмий учрашувдан кейин ҳамкасбини тушликка таклиф қилди. Кремлда ўтган тушликда меҳмон рус миллий таомлари билан меҳмон қилинган. Улар орасида қора икрали нон, денгиз ўтларидан тайёрланган салат, картошка қайлали чўчқа гўшти каби таомлар бор эди. Ширинлик учун эса шоколадли музқаймоқ тортилган.
Маълум бўлишича, Хитой раҳбари Россияда тайёрланадиган музқаймоқларни жуда яхши кўради ва ўтган йили Владивостокда Владимир Путин ҳамкасбига русча музқаймоқдан бир қутисини совға қилган эди.
Хитой раҳбарининг айтишича, Россиядаги қаймоқ мазали бўлгани учун ҳам музқаймоқлар ширин чиқади.
Мавзуга оид
18:40 / 27.03.2026
ОАВ: Путин олигархларга урушни молиялаштиришни таклиф қилди
17:34 / 24.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди
13:40 / 24.03.2026
Россия иқтисодиётида пасайиш бор — Путин
19:22 / 23.03.2026