Ўзбекистон | 15:28 / 06.03.2022
26871
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев: «Талабалигимда иккита жойда ишлаганман»

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев талабалик вақтида иккита жойда ишлаганини айтди. Президент бу ҳақда гапирган видео «O‘zbekiston 24» телеканалидаги «Менимча» телелойиҳасида кўрсатилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Талабалик вақтимда иккита жойда ишлаганман. Бизда ҳарбий кафедра ва насосларни регулировка қилиш бўйича ДВС кафедраси бўларди. Ҳозиргача эсимда, иккита жойда яхши ойлик олардим: битта кафедрада 56 сўм, иккинчисида 42 сўм. Ишлардик-ку, нега ҳозир ишлашмайди?» деган Шавкат Мирзиёев.

Президент университет ректорлари интеллекти баланд, ўқитувчилардан ҳам билими кучлироқ одам бўлиши кераклигини таъкидлади.

Мавзуга оид