Қорақалпоғистонда «Нукус» технопарки ташкил этилади
Президентнинг “Қорақалпоғистон Республикасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган “Нукус” технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг:
- Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида, “Нукус” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги 30 гектар ер майдонида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган “Нукус” технопаркини ташкил этиш;
- технопарк фаолиятини бошқариш “Нукус” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонасига юклатиш таклифлари маъқулланади.
Технопарк ҳудуди чегаралари иловага мувофиқ тасдиқланади ҳамда мазкур ҳудуд “Нукус” эркин иқтисодий зонаси ҳудуди чегарасидан чиқариб ташланади.
Технопарк фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:
- юқори қийматга эга бўлган, ташқи бозорда харидоргир ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни кенг жалб қилиш;
- халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашга қаратилган ва экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш;
- республикада ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш орқали маҳсулот экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ҳудудда ишлаб чиқаришни кенгайтириш;
- технопарк иштирокчилари ўртасида ва бутун республика миқёсида мустаҳкам саноат кооперацияси алоқаларини ўрнатиш орқали маҳаллий хомашё ва материаллар асосида юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш;
- технопарк иштирокчилари учун ягона ишлаб чиқариш инфратузилмасини, шунингдек сертификатлаш, лаборатория, кадрлар тайёрлаш ва бошқа зарур хизматларни кўрсатиш инфратузилмасини яратиш.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:06
-
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Қозоғистонга ташриф буюради
Жаҳон | 10:02
-
Хитой ўз манфаатларини бузадиган давлатларни қатъий огоҳлантирди
Жаҳон | 09:43
-
Эрон армияси сунъий интеллектга асосланган ўта махфий қуроли борлигини маълум қилди
Жаҳон | 09:32
Мавзуга оид

19:59 / 05.04.2025
Саида Мирзиёева Орол маданият саммитида иштирок этди

19:40 / 14.03.2025
Нукусда пропан газ ташувчи юк машинаси ағдарилиб кетди

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

08:00 / 18.02.2025