Жамият | 09:00 / 23.10.2019
28057
2 дақиқада ўқилади
Реклама

«Асл Нафис» корхонаси 200 хил чинни маҳсулотларини таклиф қилади

Самарқанд чиннилари азалдан машҳур бўлган. Кўҳна шаҳардаги собиқ чинни заводи ишлаб чиқарган бежирим чинни буюмлар нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни мамлакатларда ҳам ном қозонган. Ўша машҳур чинни заводи асосида ташкил қилинган «Asl Nafis» хусусий корхонаси 200 хилга яқин бежирим чинни идишларни таклиф қилади. 

2012 йил ташкил қилинган «Asl Nafis» хусусий корхонасида айни дамда 353 киши меҳнат қилмоқда. Йилига 11 миллион донага яқин чинни маҳсулоти ишлаб чиқарадиган корхона бежирим буюмларини нафақат мамлакат ички бозорларида, балки Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Афғонистон ва Озарбойжон каби мамлакатларга экспорт қилади.

«Asl Nafis» ишлаб чиқараётган пиёла ва чойнаклар айниқса экспортбоп ҳисобланади. Корхона буюртма асосида ҳам ошхона идишлари, эсдалик совғалар ишлаб чиқаради. Бундан ташқари электр монтаж ишларида фойдаланиладиган чинни деталлар ва раковиналарни ҳам «Asl Nafis»дан сотиб олишингиз мумкин.

Корхона замонга мос идишлар ишлаб чиқариши билан бирга Самарқанд чинни идишларига хос бўлган анъанавий гулли нақшларни ҳам сақлаб қолган.

«Asl Nafis» корхонасидаги идишлар қўлда ясалади. Юқорида айтганимиз анъанавий Самарқанд чинниларга хос идишлардаги гуллар ҳам тўлиқ қўлда чизилади. Идишларни бўяш, қадоқлаш каби жараёнлар ҳам қўлда амалга оширилади. Маҳсулотлар учун хомашё Ўзбекистоннинг ўзидан чиқади.

«Asl Nafis» ишлаб чиқараётган бежирим идишлар сизни қизиқтирдими? Унда қўнғироқ қилинг.

Мурожаат учун телефон:
+998 91 524-87-89;
+998 66 221-71-75;
+998 93 345-22-66;
+99890 271-03-30.

Факс:
+998 66 221-74-84.

Корхона ҳақидаги барча маълумотларни Aslnafis.uz сайтида олишингиз мумкин.

«Asl Nafis» корхонасини ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боринг:
Telegram — t.me/aslnafisuz
Instagram — instagram.com/aslnafis.uz/
Facebook — facebook.com/aslnafis.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш