Туркияда инсониятнинг энг қадимги тақвими топилди
Қадимий Гўбеклитепа шаҳридаги улкан тош устунларга ўйилган ғайриоддий тақвим асосида қуёш, ой ва юлдузларнинг жойлашуви кузатилган бўлиши мумкин.
Туркияда энг қадимги қуёш тақвими топилди, унинг ёши 13 мингда. Бу ҳақда Arkeonews Эдинбург университети тадқиқотига таяниб хабар берди.
Дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири – Гўбеклитепада улкан тош устунларга ўйилган ғайриоддий чизмалар топилган. Олимларнинг фикрича, улар муҳим самовий ҳодисаларни, жумладан, қуёш, ой ва юлдузларнинг жойлашувини кузатувчи тақвимдир.
Қадимги Гўбеклитепа шаҳрининг ёши 12 минг йилдан ошади. Тош устунлардаги ҳайвонларнинг суратлари ва бошқа мавҳум белгилар янги тадқиқот мавзуси бўлди.
“Туркиядаги 12 000 йиллик Гўбеклитепа археологик ёдгорлигидаги тош устунга ўйилган белгилар тарихдаги энг қадимий қуёш тақвими бўлиши мумкин, улар афтидан, кометаларнинг ҳалокатли зарбасидан хотира сифатида яратилган”, — дейди олимлар.
Экспертларнинг фикрича, бу белгилар инсоният цивилизацияси тарихида муҳим бурилиш ясаган глобал астрономик ҳодисани акс эттириши мумкин.
Гўбеклитепада топилган тақвим бунга қадар энг қадимий деб ҳисобланган тақвимдан минг йилга “кексароқ”.
Мавзуга оид
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
18:09 / 05.11.2024
Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди
09:50 / 04.11.2024
Туркия ТИВ раҳбари: Украина яхлитлиги тинчликнинг шартидир
10:30 / 02.11.2024