Фарғонада содир бўлган ЙТҲ оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
Бугун, 11 май куни Фарғона вилояти ҳокимлигида йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва олдинда турган вазифаларни келишиб олиш юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилди.
Вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров иштирок этган йиғилишда куни кеча Ёзёвон тумани ҳудудидан ўтган А-373 халқаро аҳамиятдаги йўлда содир бўлган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 6 нафар фуқаро – икки оила вакиллари вафот этгани ва 4 нафар фуқаро туман шифохонасининг жонлантириш бўлимида ҳаёт учун кураш олиб бораётгани маълум қилинди.
Шундан келиб чиқиб, водий вилоятларини боғловчи А-373 йўналишидаги йўл белгилари, бетон тўсиқлар, йўл ёритгичларини қайта кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, водий вилоятлари тўлиқ ўрганиб чиқилиши таъкидлаб ўтилди.
Йиғилишда мутасаддиларга катта йўл қисмларини асфальт қилиш билан бирга ички йўллар хусусан, пиёда йўлакчалари, велосипедчиларнинг ҳаракатланиши учун шароит яратилиши, йўлларни ётиқ чизиқлар, нур қайтаргичлар орқали ёритиш масаласини ҳам кўриб чиқиш вазифаси юклатилди.
Мавзуга оид
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
11:20 / 22.11.2024
“Қани депутатлар, нега қарамаяпти?” — пропан нархидан ҳайдовчилар хавотирда
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
19:02 / 21.11.2024