19:51 / 01.06.2015
8013

Рустам Саъдиевдан ишчи номи "Пахан" бўлган янги фильм кутилмоқда

Ўзбекистоннинг энг машҳур режиссёрларидан бири бўлган Рустам Саъдиев томошабинлар маънавиятига зарур озуқа манбаи бўлиб хизмат қиладиган янги фильм суратга олиш ҳаракатида.

Фильмнинг ишчи номи "Пахан" бўлиб, унга "Сотқин" фильмидаги роли билан "янгидан туғилган" Жавоҳир Зокиров, Улуғбек Қодиров, "Бригада" сериали орқали танилган Фарҳод Маҳмудов каби актёрлар таклиф этилган.

Маълумотларга қараганда, фильмда Голливуд киноларида роль ижро этган машҳур актёр ҳам қатнашиши мумкин. Ҳозирда номи ошкор қилинмаган актёр билан келишув-мулоқоти амалга оширилмоқда. 

Top