Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръони карим ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атади ва кескин қоралади
Тошкентлик сайловчилар билан учрашувда Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръони карим ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атади ва кескин қоралади.
«Айни вақтда биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз. Жумладан, яқинда Швецияда содир этилган, муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз», - деди президентликка номзод.
Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дин-у диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди.
Қурбон ҳайитининг илк кунида Швеция пойтахти Стокҳолм шаҳридаги масжидлардан бирининг олдида келиб чиқиши ироқлик бўлган Салван Момика Қуръон нусхасига олов қўйган ва уни тепган эди. Аксилисломий акция ўтказилаётган чоғда унга полициядан қўриқчи ҳам тайинланган.
Мавзуга оид
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди
20:19 / 24.12.2024