Ўзбекистон | 20:19 / 24.12.2024
20184
2 дақиқада ўқилади

2025 йилда тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маоши оширилади

Оилавий шифокорларнинг меҳнат самарадорлиги асосида устама тўлаш тартиби ҳам жорий қилинади. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасида қилинган ишлар ва 2025 йилга мўлжалланган устувор вазифалар кўриб чиқилди.

2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 41 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган. Бунинг ҳисобидан янги шифохоналар ташкил этиш ва жиҳозлаш, мавжуд қувватларни кенгайтириш, тиббий кўрик қамровини кенгайтириш режалаштирилган. Бу ҳақда президент ҳузурида ўтказилган йиғилишда маълумот берилди.

Давлат раҳбари бу соҳадаги асосий вазифа – бирламчи бўғинда тиббиёт сифатини ошириш эканини таъкидлади. Бунинг учун вазирлик вертикалини ҳудудларда тўғри ишлатиш, айниқса, чекка ва оғир туманларга эътиборни кучайтириш вазифаси қўйилди.

Бу бўйича туркиялик экспертлар томонидан 6 та ҳудуддаги тиббиёт муассасалари фаолияти ва улардаги кўрсатилаётган тиббий хизматлар ўрганилди. Ўрганишлар натижасида аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами хизматларини тизимли ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Мутасаддиларга бу масалани чуқур таҳлил қилиб, бирламчи бўғин трансформацияси бўйича қарор лойиҳаси тайёрлаш топширилди.

Ушбу йўналиш ходимларининг малака ошириш дастури такомиллаштирилади. Назарий билим ва кўникмаларни эгаллашдан компетенцияларни ривожлантиришга босқичма-босқич ўтилади.

Шунингдек, келгуси йил тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маошлари оширилади. Оилавий шифокорларнинг меҳнат самарадорлиги асосида устама тўлаш тартиби жорий қилинади.

Ҳудудларга бўлаётган эътибор изчил давом эттирилади. Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё вилоятларида давлат тиббий суғуртаси амалиёти жорий этилади. Марказлашган лаборатория хизматлари кенгайтирилади. “Харидлар маркази” ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилиб, тиббий жиҳозлардан фойдаланиш электрон тизим орқали назорат қилинади.

Яна 35 та йўналишдаги 400 та миллий клиник протоколлар ишлаб чиқилади. 7 та ихтисослашган марказ ва 2 та олий таълим муассасаси халқаро аккредитациядан ўтказилади.

Йиғилишда кадрлар масаласига ҳам эътибор қаратилиб, тиббий ўқув юртларида таълим сифатини ошириш, унинг амалиёт билан ҳамоҳанглигини мустаҳкамлаш, битирувчиларнинг бирламчи бўғинда тажриба орттиришини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Chery Uzbekistan’дан барча Tiggo автомобилларига 0% бўлиб тўлаш имконияти - 36 ойгача

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди