Вазир БМТ вакилларининг агар яқин орада молиявий кўмак берилмаса, Ироқдаги гуманитар дастурнинг қарийб ярмини тўхтатиши ҳақидаги хабарини эслатиб ўтди.
Мамлакатда вазият оғирлашаётган бўлиб, ички кўчишлар сони террорчилар фаолияти туфайли кучаймоқда.
“Ироқнинг кўплаб туманларида вазият оғирлашган. БМТга қўшимча молиявий кўмак кўрсатилмаса июндан Ироққа озиқ-овқат етказиб беришда муаммолар туғилади. Шунинг учун Норвегия БМТ чақириғига жавоб сифатида 120 млн крона ажратишга тайёр”, - дейди вазир.