Samsung компанияси Tizen операцион тизимида ишловчи Z3 ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Tizen Experts портали хабар бермоқда.
Техник нуқтаи назардан қурилма Android’да ишлайдиган Galaxy Core Prime смартфонига яқин туради. У 5 дюймли дисплейга, 64 битли архитектурада ишланган 1.3 ГГц қувватли Qualcomm Snapdragon 410 тўрт ядроли процессорга, 5 Мп камера ва 2000 мА/соат қувватли аккумуляторга эга бўлади.
Z3 2015 йилнинг иккинчи ярмида тақдим этилиши кутилмоқда. Айни пайтда Tizen операцион тизими фақатгина жорий йилнинг январида тақдим этилган Samsung Z1 смартфонларида ишлайди.