Ўзбекистон | 07:55 / 17.06.2024
17266
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга ўқиш мақсадида асосан қайси давлат фуқаролари келаётгани маълум бўлди

2024 йилнинг январ-апрел ойларида 6,4 минг хорижлик ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-апрел ойларида 6,4 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 минг нафарга ёки 59,8 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январ-апрел ойларида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони бўйича Ҳиндистон етакчилик қилмоқда — 2090 нафар киши.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар бўйича қуйидагича кўринишга эга:

  • Туркманистон — 1627 нафар;
  • Тожикистон — 758 нафар;
  • Қирғизистон — 317 нафар;
  • Жанубий Корея — 249 нафар;
  • Хитой — 242 нафар;
  • Покистон — 237 нафар;
  • Афғонистон — 132 нафар;
  • АҚШ — 118 нафар;
  • Қозоғистон — 102 нафар;
  • бошқа давлатлар — 535 нафар.

Мавзуга оид