Ўзбекистон | 12:21 / 20.05.2021
12780
3 дақиқада ўқилади

Олий таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш бўлимлари ташкил этилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг “Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Намунавий штатлар олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган маблағлар ҳисобидан жорий этилади.

Киритилган ўзгартиришларга асосан намунавий штатларнинг 2 ва 3-позициялари қуйидаги лавозимлар билан тақдим этилган:

ўқув ишлари бўйича проректор (филиал директори ўринбосари) (илгари - ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор (филиал директори ўринбосари);

ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор (филиал директори ўринбосари) (илгари - ўқув ишлари бўйича проректор (филиал директори ўринбосари).

Юқорида кўрсатилган лавозимлар мамлакатнинг барча ОТМ намунавий штатларига киритилади.

Лавозим - ёшлар билан ишлаш бўйича проректор (филиал директори ўринбосари) намунавий штатлардан чиқариб ташланади.

Мониторинг ва ички назорат бўлими (талабалар сони 1500 кишигача бўлган ОТМда - мониторинг ва ички назорат сектори) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими (талабалар сони 1500 кишигача бўлган ОТМда - жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг сектори) этиб қайта номланди. Бўлим (сектор) қуйидаги лавозимлар билан тақдим этилган: бўлим бошлиғи (сектор мудири), бош мутахассис, инспектор.

Янги бўлим - коррупцияга қарши курашиш "комплаенс-назорат" тизимини бошқариш бўлими киритилади. Мазкур бўлим бўлим бошлиғи ва бош мутахассис билан тақдим этилган. Бўлим бошлиғи лавозими талабалар сони 1 500 кишигача бўлган ОТМда назарда тутилмаган.

Бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳам киритилган.

Ҳужжат Президентнинг 2019 йил 6 сентябрдаги "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони, 2019 йил 8 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармони, 2019 йил 11 июлдаги "Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, 2020 йил 28 апрелдаги "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, 2021 йил 26 мартдаги "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги "Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорига мувофиқ қабул қилинган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид