Спорт | 18:10 / 21.06.2015
1442
1 дақиқада ўқилади

Калифорнияда 66 нафар сёрфер битта тахтада учиб, янги рекорд ўрнатди

Калифорниялик сёрферлар бир пайтнинг ўзида бир тахтада кетаётган спортчилар сони бўйича рекорд ўрнатдилар. AP нашрининг хабар беришича, бунинг учун махсус яратилган 13 метрли тахтага 66 киши чиқиб олган.
Сёрферлар тўлқинларда 12 секунд тура олди. Уларнинг бу кўрсаткичи Гиннесс рекордлар китобига киритилди.
Илгариги рекорд Австралияда ўрнатилган эди. Ўшанда 47 нафар сёрфер тўлқинлар устида 10 секунд тура олган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш