Жамият | 14:03 / 19.02.2026
6308
1 дақиқада ўқилади

ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди

Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ички ишлар академиясига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 12 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар С.Р. ва С.Ш. ўзаро тил бириктирган ҳолда фуқаро Б.М.нинг ишончига киргани аниқланган.

Маълум қилинишича, улар гўёки “юқори лавозимларда ишловчи танишлари” орқали Ички ишлар академиясига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 12 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид