Жамият | 17:00 / 21.05.2022
8956
4 дақиқада ўқилади

“IMKON” савдо маркази математика билимдонлари ўртасида “IMKON OLIMPIADASI”ни ўтказди

Фото: “IMKON” савдо маркази

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан “IMKON” савдо маркази Фарғона вилояти Бувайда тумани Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 8-синф ўқувчилари ўртасида, Наманган вилояти Норин тумани Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 8-синф ўқувчилари ўртасида ҳамда Андижон вилояти Мархамат тумани Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 7-синф ўқувчилари ўртасида математика фанидан “IMKON OLIMPIADASI” танловини ўтказди. Юқоридаги санаб ўтилган ҳудудларнинг ҳар бирида 50-60 нафардан зиёдроқ ўқувчилар танловда қатнашиб, ўз билимларини яна бир бор синовдан ўтказишди.

Танловдан кўзланган асосий мақсад: ўқувчиларнинг математика фанига бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар ўртасидаги иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Барча ҳудудлардаги “IMKON olimpiadasi” кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Натижалар шу куннинг ўзидаёқ экспертлар томонидан кўриб чиқилди.

Унга кўра:

Фарғона вилояти Бувайда туманида ўтказилган “IMKON OLIMPIADASI” ғолиблари:

1-ўрин соҳиби: 39-ўрта таълим мактаби ўқувчиси Исломжон Раҳмонов ва унинг ўқитувчиси Нилуфар Аҳмедова.

2-ўрин соҳиби: Хорижий тилларга ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби ўқувчиси Иззатбек Абдулҳамидов ва унинг ўқитувчиси Остонқул Мирзаев.

3-ўрин сохиби: 32-ўрта таълим мактаби ўқувчиси Ҳожимурод Зайлобиддинов ва унинг ўқитувчиси Жаҳонгир Сайдалиев. 

Наманган вилояти Норин туманида ўтказилган “IMKON OLIMPIADASI” ғолиблари:

 

1-ўрин соҳиби: 14-ДИМИ ўқувчиси Дониёр Турсунбоев ва унинг ўқитувчиси Элёр Парпиев.

2-ўрин соҳиби: 44-мактаб ўқувчиси Неъматов Дилшодбек Абдусаттор ва унинг ўқитувчиси Анвархон.

3-ўрин соҳиби: 13-мактаб ўқувчиси Мадина Мўйдинова ва унинг ўқитувчиси Рашидбек Маҳмудов.

 Андижон вилояти Марҳамат туманида ўтказилган “IMKON OLIMPIADASI” ғолиблари:

1-ўрин соҳиби: 3-ДИМИ ўқувчиси Сарваржон Эргашев ва унинг ўқитувчиси Махсума Исмоилова.

2-ўрин соҳиби: 31-ДИМИ ўқувчиси Файзуллоҳ Валиев ва унинг ўқитувчиси Мансурбек Тошматов.

3-ўрин сохиби: 38-мактаб ўқувчиси Ҳусанбой Олимжонов ва унинг ўқитувчиси Дилрабо Файзиевалар бўлди.

Барча ғолиблар ва уларнинг устозлари “IMKON” савдо маркази томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

“IMKON” савдо маркази барча иштирокчиларга келгусидаги ўқишларида улкан зафарлар тилайди ва “IMKON OLIMPIADASI”ни бутун Республика миқёсида ҳам ўтказишда давом этмоқда.

Маълумот учун: “IMKON” савдо маркази 10 йилдан буён харидорларга 5000 турдан ортиқ маиший техникалар, мебеллар, автоэҳтиётқисмлар, спорт анжомлари, электроника буюмлари, ошхона жиҳозларини муддатли тўлов асосида тақдим этиб келмоқда. Бунинг учун фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжат керак бўлади. Марказнинг 18 та филиали республика бўйлаб фаолият юритмоқда.

“IMKON” савдо маркази бутун республика бўйлаб шиддат билан кенгайишда давом этмоқда. Яқин кунларда Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳамда Жиззах вилояти Жиззах шаҳарлари аҳолиси учун ҳам ўз эшикларини очади.

 Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид