Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довони орқали катта юкли транспортлар ўтиши тақиқланади
2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб Қамчиқ довони орқали юкламаси 11,5 тоннадан ортиқ бўлган автомобиль транспортлари томонидан юкларни олиб ўтиш тақиқланиши мумкин.
Бундай чоралар ҳукуматнинг “А-373 автомобиль йўл қисмининг Қамчиқ довонидаги қисмидан самарали фойдаланиш бўйича чоралар тўғрисида”ги лойиҳасида кўзда тутилган. У қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида муҳокама учун тақдим этилди. Ҳужжат Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.
Ўққа тушадиган юкламалар параметри қуйидаги юк автотранспорт воситаларига тегишли бўлмайди:
— ваколатли органларнинг махсус рухсати билан ажратилмайдиган йирик ҳажмли ва оғир вазнли юкларни олиб ўтувчилар;
— Қамчиқ довонида йўл-транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш бўйича ишларга жалб этилганлар.
Ангрен-Поп темир йўл қисмида асосий юк турларини ташиш билан “Ўзбекистон темир йўллари” шуғулланади.
Ўққа тушадиган юклама деб автомобилга ва йўл юзасига тушувчи оғирликка айтилади. Катта ўқ юкламасига эга бўлган автомобиллар йўл юзасини тезроқ бузади.
Мавзуга оид
09:23 / 24.03.2026
Қамчиқда икки кун ичида иккита йўл ҳодисаси кузатилди
20:16 / 16.03.2026
«Ёмғир ва қорда ҳам фойдаланишга тайёр бўлади» – Тошкент-Андижон пулли йўли ҳақида нималар маълум?
12:18 / 01.03.2026
Довон ортидаги қишлоқ: Четсувда бир кун
18:39 / 14.02.2026