23:23 / 19.04.2018
60445

«Ўзавтосаноат»​ ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари»​ни бошқарган Рўзиқулов янги лавозимга тайинланди

Фото: Zamin.uz

«Ўзавтосаноат»нинг собиқ раҳбари Улуғбек Рўзиқулов​ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директорлигидан ҳам олингач, янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда. 
Маълум қилинишича, Улуғбек Рўзиқулов Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида иш бошлаган. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари сифатида фаолият юритган Улуғбек Рўзиқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этил​гани ҳақида хабар берилганди. Шундай қилиб, Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбарлигидан озод этилди.​

Кейинроқ, у «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори этиб тайинлан​гани маълум бўлди. 
Ақтўбе фожиасидан сўнг, Рўзиқулов «Ўзбекистон ҳаво йўллари»​ МАК бош директорлигидан ҳам кетганди.

Top